Абик — Абхазия халқининг тилчали пуфлама чолғу асбоби[1]. Абхазия найи, уни тилчали сибизға най деб ҳам аташади.

Учи бироз эгилган узун ёғоч най[2] — лапина ва майда ёнғоқ пўстлоғидан ясалган шох кўринишида бўлиб, конуссимон шаклга эга. Абик — сигналли чолғу асбоби ҳисобланади[3].

Асбобни қайта тиклаш ишлари Абхазия халқ артисти Отар Георгиэвич Хунсария[4] томонидан амалга оширилган.

Маросимлар маданияти

Абик — келиб чиқиши нуқтаи назаридан қадимги абхаз халқ чолғу асбоби ҳисобланади[5]. Унинг узоқларгача етиб борадиган фанфара товуши ёрдамида ҳарбий сигналлар эълон қилинган. Кейинчалик ушбу чолғу асбобини чалиш ёрдамида одамларни байрамларга чорлай бошладилар[6].

Айни вақтда абик найи унутилиб кетган, лекин гувоҳларнинг ёдга олишларича, у 19-асрнинг 2-ярмида сўнгги абхаз шаҳзодаси Михаил (Ахмут Бей) Чачба (Шервашидзе) саройида кўзга ташланган ва чалинган. Бу сигналли чолғу асбоби бўлиб, унинг узоқларга етиб борувчи фанфара садоси ёрдамида ҳарбий сигналлар эълон қилинган, одамлар жамоат йиғинлари, дала ишларига чақирилган. Абик диний мақсадларда ҳам қўлланган. Руҳонийлар унинг садолари ёрдамида ибодат вақти яқинлашиб келаётганини атрофдагиларга билдиришган.

Ш. Д. Инал-ипа халқ йиғинларининг аҳамиятини „Абхазлар“ монографиясида шундай таърифлайди:

- Жамоатчилик муносабатларини тартибга солишда маҳалла ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳал этиладиган, адолат қарор топадиган халқ йиғинлари алоҳида аҳамиятга эга эди. Зарурат пайдо бўлган ҳолатда халқ йиғинлари „абик“ деб номланган сурнай садоси ёрдамида чақирилган. Ҳар бир қишлоқ аҳолиси иштирокида кундалик, хўжалик ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун халқ йиғинлари ўтказиб турилган. Бу катта ёшли эркаклар учрашуви бўлиб, аёллар одатда уларда иштирок этишмаган. Йиғилишлардаги энг муҳим рол оқсоқоллар — нуфузли ва тажрибали кексаларга тегишли бўлган, аммо уларнинг қўлида аллақандай ҳокимият бўлмаган. Одамлар йиғинларга сулоласи ёки отасининг исмини айтиб ташриф буюрҳган"[7]

Инструментал гуруҳлар

Замонавий Абхазияда абик ёрдамида композициялар ижро этувчи кўплаб халқ чолғу ансамбллари мавжуд. Абик воситасида халқ чолғу оркестрлари, жумладан кўпчилик яхши билган „Гунда“ ансамбли томонидан куйлар ижро этилади[8][9].

Адабиётлар

  • Хашба И. М. Абхаз халқ чолғу асбоблари Иккинчи нашр Сухуми: „Алашара“, 1979 240 б. 1500 тираж.
  • Хашба И. М. Абхазларнинг мусиқий маданиятидан // Замонавий Абхаз қишлоғи: Этнографик иншолар. 1967-йил.
  • Зелницкая Р. Ш. Джгерда қишлоғи мисолида Абжуй Абхазиядаги ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши (19-аср ўрталари — 21-аср бошлари). Мутахассислиги: 07.00.07 — этнография, этнология ва антропология Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари номзоди Ботяков Юрий Михайлович Санкт-Петербург 2017-йил.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Народные музыкальные инструменты Абхазии“. абҳазиа.про. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
  2. ↑ Виталий Шария. „Абхазская память о махаджирах“ (ру). Эхо Кавказа (май 22, 2018). Қаралди: 2021-йил 4-май.
  3. ↑ „"Голоса" абхазских инструментов“ (ру). Спутник Абхазия. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  4. ↑ „Лента новостей - Абхазская государственная филармония им.Раждена Гумба“. пҳилармониc-ра.уcоз.cом. 2021-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  5. ↑ Супер Усер. „История одного экспоната. Абыкь“ (ру-ру). мкра.орг. 2021-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  6. ↑ Елена Заводская. „Абхазия присоединилась к «Ночи музеев»“ (ру). Эхо Кавказа (май 19, 2015). Қаралди: 2021-йил 4-май.
  7. ↑ Инал-ипа Ш.Д.. Абхазы.. Сухум: Алашара, 1965 — 411-412-бет. 
  8. ↑ „"Сестры нартов" отметили юбилей: 40 лет ансамблю "Гунда"“ (ру). Спутник Абхазия (2017-йил 12-декабр). Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
  9. ↑ {{{заглавие}}}.[сайт ишламайди]