Abjad
Абжад (арабча: ابجد) – қадимги Араб алифбоси таркибидаги ҳарфлардан тузилган ва ҳар қайси ҳарфнинг сон қийматини эслаб қолиш учун ясалган саккизта сўзнинг биринчиси ва шартли умумий номи. Бу сўзлар: абжад, ҳавваз, ҳутти, каламан, саъуфас, қарашат, саххаз, зазағ. Аслида араб ҳарфларининг мазкур тартиби финикия ва оромий ҳарфларидан келиб чиққан бўлиб, улар муайян сонларни ифодалайди. Финикия оромий алифбосида 400 дан кейинги сонларни ифода қилиш учун тав (400) ҳарфига бошқа ҳарфлар қўшилган. Масалан, тавқоф (500), тавреш (600), тавшин (700), тавтав (800), тавқоф (900) ва ҳоказо. Араблар эса мазкур саккизта сўзнинг олдинги олтитасини 22 ҳарфдан иборат финикия-оромий алифбоси асосида тузиб, ҳарфларнинг сон ифодаларини 1000 га етказиш учун финикия-оромий алифбосида бўлмаган олтита араб ҳарфларидан Абжаднинг кейинги икки сўзини (саххаз, зазағ) ясаганлар. Ҳарфларни сонлар билан ва сонларни ҳарфлар билан ифода қилиш абжад ва жимал ҳисоби исмлари билан аталиб, қадимги вақтларда сонларни, мас, кўпайтириш жадвалини ёдлашни осонлаштирган. Бундан ташқари, Шарқ, шу жумладан ўзбек мумтоз адабиётида бирор муҳим ҳодисанинг санасини эсда тутишни осонлаштириш учун сонлар ҳарфлар билан ифодаланган. Ўзбек адабиётида абжаддан махфий ёзувлар ёзишда ҳам фойдаланилган. Ўзбек мумтоз адабиётида Абжад ҳисоби ХХ аср бошларигача қўлланган; бошланғич, илк маъносига ҳам эга; Яқин ва Ўрта Шарқ мусиқа илмида товуш (парда, нағма)лар ёзилиши ва уларнинг нисбатлари аниқланишида Абжад тизимидан фойдаланилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абжад“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |