Або (арабча: عبا‎‎ – чопонга ўхшаш жун кийим) – эркакларнинг узун устки кийими (калта енг, пахтасиз, авраси жун ёки ип матоли). Қадим Шарқда уни кўпинча қаландар ва дарвишлар кийган. Або Туркистонга ислом динининг тарқалиши натижасида кириб келган. У тўн маъносида ВИИ асрдан маълум. Або номи туркий адабиётда ХИВ аср шоири Сайфи Саройининг „Гулистон“ асарида кийим маъносида тилга олинган. Бу кийимни ХИВ-ХВ асрларда юқори табақа кишилари кийган. ХХ асрнинг 20-йилларигача Самарқанд ва Бухоро амалдорлари қимматли газламалардан кашта тикиб, тошлар қадаб безатилган Або кийган. Абонинг ноёб намуналари музейларда сақланмоқда. ХХ асрнинг 70-80-йилларидан санъаткорларнинг саҳна кийими сифатида кийиши урф бўлди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил