Аборигенлар (лотинча: аборигине – қадимдан, бошдан) – 1) бирор мамлакат, ўлканинг қадимдан ўша жойда яшаб келаётган туб аҳолиси. Қадимги Рим ривоятларига кўра, Апеннин тоғлари этакларидаги Лацияда яшовчи қадимги қабила аборигенлар деб аталган; 2) ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир жойнинг ўзига қадимдан хос бўлган маҳаллий, жайдари нав ва зотлари (қаранг: Автохтонлар)[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аборигенлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.