Abort
Аборт (лотинча: абортус — бола ташлаш) — аёлларда ҳомиладорликнинг дастлабки 28 ҳафтасида бачадондан ҳомила тушиши. 28 ҳафтадан илгари туғилган бола яшамайди. Аборт эрта (ҳомиладорликнинг 12 ҳафтаси ичида керакли даво чоралари кўрилмаганда бола тушиши) ва кечикиб (13—27 ҳафта ичида бола тушиши) содир бўлиши мумкин. Аборт сунъий ва ғайриихтиёрий абортга бўлинади. Сунъий аборт (бола тушириш) аёлнинг ўз истаги ёки соғлиғига қараб ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасига қадар, тиббий сабабларга кўра эса бундан кечроқ муддатларда туғруқхоналарда ўтказилади. Ғайриихтиёрий аборт (бола ташлаш) сабаблари: 1) ўткир ва юқумли касалликлар, мас, терлама, безгак, бруцеллёз, захм ва бошқа; 2) она билан ҳомила қони резус факторининг мос келмаслиги (она қонида резус фактор манфий, ҳомилада эса мусбат бўлиши); 3) умумий касалликлар (юрак, қон томирлари, ўпка ва нафас аъзолари, буйрак, эндокрин без касалликлари); 4) жинсий аъзо касалликлари (тухумдон фаолиятининг бузилиши); бунда сариқ тана гормони кам ишлаб чиқилиб, бачадон мускулларини қисқартирувчи омиллар, жумладан, фолликулин кучайиб кетади, натижада аборт рўй беради; 5) ички жинсий аъзоларнинг турли сабаблар билан яллиғланиши; 6) аёл таносил аъзосининг етарли ривожланмаганлиги (инфантилизм); 7) турли шикастлар (ҳомиладорлик вақтида йиқилиш, оғир юк кўтариш, лат ейиш ва ҳоказо); ҳомиладорнинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши, ҳаяжонланиши. Ғайриихтиёрий аборт ҳомиланинг бачадондан кўчиш даражасига қараб турлича бўлади. Аборт хавфи туғилганда бел оғриб, жинсий аъзодан бир оз қон келади, бачадон ҳомила муддатига номувофиқ катталашади; тўғри даво қилинса, ҳомиладорликни сақлаб қолиш мумкин. Бошланаётган абортда оғриқ сезилиб, қон келади, бачадон таранглашиб; бунда ҳам ҳомила тирик бўлса, ҳомиладорликни сақлаб қолиш мумкин. Жадаллашган абортда да лахта-лахта қон келади, бачадон таранглашади, қисқаради. Чала абортда ҳомила бутун чиқмай, унинг кўчмаган қисмлари бачадон ичида қолиб, қон кўп кетади, бачадон ҳомиладорлик муддатига нисбатан кичик бўлади. Тўлиқ абортда ҳомила бутун тушади; шунга кўра қон келиши тез тўхтайди, бачадон кичраяди. Ҳомила нобуд бўлиб, бачадон қисқариши жуда суст борса, ҳомиланинг ажралиши ва тушиши узоқ чўзилади. Бундай ҳолларда бачадондан узоқ вақтгача қон кетади (чўзилган аборт). Баъзан ҳомила бачадон деворидан кўчади-ю, лекин бачадон бўйни каналининг ташқи тешиги ёпиқ бўлса, бўйин каналида тўхтаб қолади (бачадон бўйнига бола тушиши). Баъзан ҳомила нобуд бўлса ҳам бачадон қисқармаса тушмайди. Атрофидаги сув шимилиб, ўзи бужмайиб, мўмиёсимон бўлиб қолади (ёпишиб қолган аборт). Абортга инфексия сабаб бўлганда, инфексия ҳомилани зарарлаб, бачадон ва бошқа жинсий аъзолар ҳамда қорин пардаси яллиғланади, ҳомиладорнинг иситмаси кўтарилади. Септик абортда эса микроблар она организмига қон орқали тарқалади, беморнинг аҳволи оғир бўлади; ўз вақтида чора кўрилмаса, она нобуд бўлиши мумкин. Ўзбекистонда касалхоналардан ташқарида аборт қилиш (жиноий аборт) тақиқланади ва жиноят ҳисобланади. Аёлни абортга мажбур этган шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилади. Ҳайвонларда бўғозликнинг бевақт тугалланиши, бола ташлаш. Абортнинг келиб чиқиш сабабларига қараб юқумсиз, юқумли ва инвазион турлари бор. Юқумсиз аборт, асосан, урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоси функсиясининг бузилиши ва ташқи муҳитнинг таъсири (витамин ва минерал моддалари кам бўлган, чириган, моғорлаган, ачиган ем-хашак едириш, урилиш, қисилиш, оғир ишларда ишлатиш каби механик таъсир) натижасида содир бўлса, юқумли аборт бруселлёз, трихомоноз ва бошқа касалликлар натижасида рўй беради. Инвазион аборт эса пироплазмоз, гелминтозлар натижаси-да организмнинг заҳарланиши ва заифланишидан келиб чиқади. Кураш чоралари: чорва молларини боқишда, сунъий қочиришда, бўғозлик даврида зоотехника ва ветеринария қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ва ҳоказо.
Мамлакатларга қараб аборт тақиқланиши
Мусулмон мамлакатларда абортга рухсат берадиган фақат иккита мамлакат бор: Тунис ва Туркия. Европа географикасида эса аборт фақат Малта'да то'лиқ тақиқланган.
- Қозог'истон : Аборт, 12 ҳафтагача қонуний.
- Озарбайжон : 1955-йилдан бери қонуний.
- Россия : Фақатгина зо'рлаш ҳолатлари учун қонуний. 12дан 22 ҳафтагача аборт амалга оширилиши мумкин.
- Тунис : Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойи давомида қонуний.
- Ҳиндистон : 24 ҳафтагача аёллар аборт қилиш ҳуқуқини 2022-йилда тасдиқланди.
- Покистон : Агар ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф туг'дирилса, абортга рухсат берилади.
- Япония : Мамлакатда 22 ҳафталик ҳомиладорликка қадар абортга рухсат берилади. Эрнинг рухсати талаб қилинадиган жараён фақатгина жарроҳлик усулида амалга оширилади.
- АҚШ : Америкада барча аёллар, 1973-йилдаги тарихий қарор билан қонуний аборт ҳуқуқини қо'лга киритдилар, мисол: Гонал Ф (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-04-28 санасида архивланган) тиббий дори.
- Нидерландия : Аборт жараёни бепул ва қонуний.
- Франсия : Аборт ҳуқуқини конституциявий кафолат остига олиб келаётган биринчи мамлакат.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |