Абраҳам Алеченwу (албанча: Абраҳам Алеçэну 1986-йил 26-мартда туғилган) – нигериялик собиқ футболчи ва футбол агенти[1].

Абраҳам Алеченwу
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Абраҳам Алеченwу
Таваллуд санаси 1986-йил 26-март (1986-03-26) (40 ёш)
Таваллуд жойи Лагос, Нигериа
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
–2003 Амбассадорс оф Чрист
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004 Грамози Эрсекë
2005 Аполониа Фиэр
2005–2006 Элбасани
2007 Тирана 29 (0)
2007–2008 Динамо Тирана 31 (0)
2008–2010 Тирана 57 (0)
2010 Ираклис 0 (0)
2011 Вллазниа Шкодëр 14 (0)
2012 Фламуртари Влорë 21 (0)
2012 Вардар 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

У фаолиятининг кўп қисмини Албанияда ўтказган, Албанияда у Элбасани ва Тирана жамоалари билан муваффақиятли мавсумлар ўтказган ва бир вақтлар Албания Суперлигасининг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб аталган[2].

Футболчилик фаолияти

Ёшлик йиллари

Абраҳам ўзининг футболчилик фаолиятини Нигерия 1-дивизионида[3] Амбассадорс оф Чрист жамоаси билан ўсмирлик даврида бошлаган. Кейин 2004-йилда Европа футболида ўзига жамоа излаб Албанияга кўчиб ўтган. Абраҳам Беса Каваже, Теута Дуррес ва Элбасани жамоаларида учта муваффақияциз мавсумларни ўтказган, бу эса уни Грамози Эрсекë жамоасига кўчиб ўтишга мажбур қилган. КС Грамози Эрсеке учун яхши ўйнагач, ёш нигериялик ўша пайтда Албания биринчи дивизионида ўйнаган Аполония Фиэр жамоасига кўчиб ўтган[2].

Албания Суперлигаси

Албания ва Европа футболидаги жуда муваффақиятли илк мавсумдан сўнг, Абраҳам Албания Суперлигасига ўтган. Унинг Албаниянинг премер дивизионидаги биринчи жамоаси КФ Элбасани бўлган, у 2005-йилнинг ёзида уларга қўшилган. Суперлигадаги биринчи мавсумида у лигада ғолиб чиққан жуда муваффақиятли ҳисобланагн КФ Элбасани жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган. Абраҳам ўша мавсумда Албаниядаги энг яхши ҳимоянинг бир қисми бўлиб, бутун мавсум давомида атиги 22 та голли ҳужум ўтказиб юборган[4]. У, шунингдек , 2007—2008-йилларда Албания Суперлигасида ғолиб чиққан Динамо Тирана жамоаси таркибида ҳам ўйнаган. КФ Тирана нигериялик ҳимоячини 2008-йилнинг ёзги трансфер ойнасида тахминан 160 минг доллар эвазига сотиб олган. Шунингдек, у Албанияда янги рекорд ўрнатган яъни 4 марта Албания Суперлигасида ғалаба қозонган илк хорижлик футболчига айланган[2].

Ираклис Салоники

2010-йил июл ойида Абраҳам Греция Суперлигасида „Ираклис Салоники“ клуби билан шартнома имзолаганини эълон қилган[1].

Вардар Скопе

2012-йил июн ойида Абраҳам Македония Биринчи Футбол Лигасида Вардар билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган[5]. У 2012—2013-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси саралашида БАТЕ Борисовга қарши сафар ўйинида жамоа таркибида майдонга тушган[6], аммо у Македонияда ички мавсум бошланишидан олдин жамоа билан шартномаси бекор қилинган. Шундан сўнг футболчи Албанияга қайтиб, у ерда Беса Каваже жамоасига қўшилган.

Адриатику Мамурраси

Кастриоти Круже Албания Суперлигасидан тушиб кетганидан сўнг, Алеченву янги жамоа излаш учун клубни тарк этган ва у Албания Биринчи дивизионида биринчи марта олий лигага кўтарилган Адриатику Мамурраси жамоасига қўшилган.

Лаçи

2016-йилнинг августида Абраҳам юқори лигага қайтган ва Лаçи билан бир йиллик шартнома имзолаган[7].

Шахсий ҳаёти

Абраҳам албан паспортига эга ва албан тилида бемалол гаплаша олади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Абраҳам Алеченwу Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 30 Жулй 2018.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Дикур "мбрет" и краҳут тë мажтë, Абраҳам презантоҳет нга нжë голеадор“ (Албаниан). Спорт Экспрес (2018-йил 29-июл). Қаралди: 2018-йил 30-июл.
  3. ↑ „Нигериан Обсервер Неwс“. 2011-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 29-май.
  4. ↑ „КФ Тирана 2005–2006 Стац“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-июн.
  5. ↑ Жоҳн Крокодилофф. „Вардар аддс анотҳер плаер ин Алеченwу“ (Албаниан). Маcедониан Фоотбалл (2012-йил 20-июн). Қаралди: 2018-йил 30-июл.
  6. ↑ „БАТЕ вс. Вардар 3 – 2“. Соccерwай (2012-йил 18-июл). Қаралди: 2018-йил 30-июл.
  7. ↑ „Абраҳам ктҳеҳет сëриш нë Супериоре, мëсоҳет экипи и ри“ (Албаниан). Неwспорт.ал (2016-йил 28-август). Қаралди: 2018-йил 30-июл.