Аброр Зокиржон ўғли Исмоилов (1998-йил 8-январ куни, Ёзёвон туманида туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Нефтчи“ жамоасида ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Аброр Исмоилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аброр Зокиржон ўғли Исмоилов
Таваллуд санаси 1998-йил 8-январ (1998-01-08) (28 ёш)
Таваллуд жойи Ёзёвон тумани Фарғона
Бўйи 1.76 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 7
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2016 Ёзёвон ? (?)
2016—2018 Нефтчи 35 (5)
2019 Сурхон 23 (2)
2020—2021 Пахтакор 41 (2)
2022 →  Нефтчи 19 (5)
2023—2024 Навбаҳор 45 (3)
2025—ҳ. в. Нефтчи 29 (4)
Миллий терма жамоа
2018 Ўзбекистон У19 6 (1)
2019 Ўзбекистон У23 8 (0)
2019—ҳ. в. Ўзбекистон 11 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 6-июл учун)

Фаолияти

Аброр Фарғона футбол мактаби тарбиялнаувчиси. Футболчилик фаолиятини 2014-йилда Ёзёвончи клуби таркибида бошлаган[1]. 2016-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси таркибига ўтган. „Нефтчи“ жамоаси сафида 3 мавсум давомида ўйнаган ва 35 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган[2].

2019-йилги мавсумда „Нефтчи“ жамоасини тарк этган ва Термизнинг „Сурхон“ жамоасига ўтган. 2020-йилги мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолаган[3]. Икки мавсум давомида Пойтахт клуби таркибида ўйнаган ва икки бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони унвонини қўлга киритган.

2022-йилги мавсумда „Нефтчи“ жамоасига қайтган ва бир мавсум давомида ўйнаган. 2023-йилги мавсумда Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби билан шартнома имзолаган[4]. Икки мавсум давомида Наманган клуби таркибида 65 та ўйинда иштирок этган ва 4 та гол муаллифи бўлган. Бу давр муобайнида жамоаси билан Ўзбекистон кубогида финалига қадар етиб борган бўлса, Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган.

2024-йилги мавсум сўнгида Навбаҳор жамоасини тарк этган ва Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган.

Терма жамоадаги фаолияти

Исмоилов Ўзбекистон терма жамоасидаги дебйитини 2019-йилнинг 9-ноябр куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган[5] ва бир голга асистлик қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2019 1 0
2020 6 0
2021 2 0
2022 0 0
2023 1 0
Жами 10 0

2023-йил 5-сентябр ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика.

Ютуқлари

Клуб

Пахтакор
Навбаҳор
Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ „Аброр Исмоилов - Ёзёвон тумани, Одил Аҳмедов ва "Реал Мадрид" ҳақида“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  2. ↑ „"Нефтчи": Аброр Исмоилов Олий лигада дебют қилди“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  3. ↑ „Расман: Аброр Исмоилов - "Пахтакор" футболчиси“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  4. ↑ „Эшитдик-да! Аброр Исмоилов "Навбаҳор"га ўтади“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  5. ↑ Узбекистан 3–1 Кйргйзстан

Ҳаволалар