Absattar Smanov
| Сманов Абсаттар Шакирули | |
| қозоқча: Абсаттар Шәкірұлы Сманов' | |
| Таваллуд санаси: | 1966-йил |
| Таваллуд жойи: | Чимкент вилояти, Сариағаш тумани, Ленин совхозида (ҳозирги Туркистон вилояти, Сариағаш тумани, Жартитўбе ҚФЙ, Интимақ қишлоғи) |
| Вафот санаси: | 2016-йил |
| Вафот жойи: | Туркистон вилояти, Сариағаш тумани |
| Дини: | Ислом дини |
| Болалари: | 5 ўғил, 1 қизи |
Тафсилотлар
Сманов Абсаттар Шакирули 1966-йил 5-октабрда Чимкент вилояти, Сариағаш тумани, Ленин совхозида (ҳозирги Туркистон вилояти, Сариағаш тумани, Жартитўбе ҚФЙ, Интимақ қишлоғи) туғилган.
Оиласи ҳақида
Хўжа уруғининг Сейит бўлимидан чиққан.
Оталаридан 8 ака-ука, 3 опаси ва 1 синглиси, катта акаси Абдишукир вафот этган, ундан кейингиси укаси Абдужаппар, укаси Абдуғаппар.
Болалик пайти; 5 ўғил, 1 қизи бор, барчасини илмли, иймонли қилиб вояга етказган, ўғил-қизларига Аллоҳнинг улуғ китоби Қур’они каримдан ёдлатиб, эзгу динимизни ўргатиб кеткан.
Мартабаси
1973-йилда М.И.Калинин номидаги ўрта мактабга бориб, уни 1983-йилда тамомлаган.
1984-1986-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.
1987-йилда эркин курашдан спорт усталигига номзодликни бажарди.
1987-1989-йиллари Қажимуқан Мунгайтпасов номидаги Сариағаш болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қозоқ кураши бўйича мураббий бўлиб ишлаган.
1989-1993-йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги Имом ал-Бухорий номидаги Олий ислом институтини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
1994-йилдан 2010-йиллар оралиғида „Таяқти эшон“ масжиди ёнида „Убай ибн Каъб“ мадрасага раҳбарлик қилди.
2002-2004-йиллари Абай номидаги Қозоқ Миллий педагогика университетининг магистратура босқичини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
2009-йилдан ҚМДБ қошидаги Уламолар кенгаши аъзоси.
2008-2010-йилларда Қур’они Каримнинг қозоқ тилига тўлиқ таржимасини ёзган.
2010-йил 29-апрелда ҚМДБ раиси, бош муфтий Абсаттор ҳожи Дербисали ҳазратнинг 221-сонли буйруғи билан — Сариағаш мадрасасига мудири этиб тайинланган.
2010-йилдан „Сариағаш мадрасаси“ директори ўринбосари.
2011-йил 17-май „Руҳоният“ Халқаро мусулмонлар университетининг илмий кенгашига илоҳиёт профессори илмий унвони берилди.
2015-йили Қозоғистон Республикаси Президенти Н.А.Назарбоев, Сманов Абсаттар Шакирулни Қозоғистон Республикасининг миллий бирликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва тотувликни сақлаш яна маънавий маданиятни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Қозоғистон халқи Ассамблеясининг „Бирлик“ жамоат олтин медали билан тақдирлади.
2015-йили Туркия Республикасининг Истанбул шаҳридаги ФОТИҲ СУЛТАН МЕҲМЕТ ВАКИФ университетида бўлиб ўтган анжуманда маъруза қилди.
2016-йилда „Сариағаш мадраса коллежи“нинг директори этиб тайинланган.