Absurd drama
Абсурд драма, абсурд театр, ғайримантиқий театр — драматургиядаги оқимнинг шартли номи. 50—60-йилларда оқим тарафдорлари инсон ҳаёти маъносиз, мавҳум деган нуқтайи назарни илгари сўради. Уларнинг фикрича, инсон ҳатто нима учун яшаётганини ҳам англаб етолмайди, у доимо ёлғон бурч, ёлғон ахлоқ, ёлғон муносабатлар қурбони бўлаверади. Абсурд драма асосчиси ва назариётчиси С. Беккетнинг „Годонинг кутилиши“ (1952) фожиали комедиясида Владимир ва Эстрагон ташландиқ йўлда учрашиб қолишади, асар давомида иккаласи ҳам Годони кутиб ўтиришади. Асарда бошқа воқеа йўқ. Годо балки бойликдир, балки бахтдир, балки ўлимдир? Асарда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмайди, ундан чиқадиган хулоса шуки, инсон ҳаёти ҳам Годони кутиш каби ёлғон, мавҳум, маънисиз, умидларга тўла. Узоқ вақт Абсурд драма намояндалари асарига қуруқ сафсата деб қараб келинди, бироқ 70-йилларга келиб, улар давр олдига қўйган муаммолар долзарб эканлиги аён бўлди. Абсурд драма оқими театр, драматургияга саҳна шарт деган тушунчани олиб кирди, уни назм ва насрдаги илғор анъаналар билан мослаштирди, театр, саҳна ҳақидаги тасаввурларни бир қадар янгилади, унга замонавийлик бағишлади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абсурд драма“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |