Abtaa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Абтаа (арабча: أبطع; транслитерация: Ибṭаʿ. Шунингдек, Ибта ёки Обтея деб ҳам талаффуз қилинади) Сурия жанубидаги шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳозафасининг Дараа округи таркибига киради. Шаҳарча жанубда Даъэл, жануби-шарқда Хирбет Ғазале, шарқда Намер, шимоли-шарқда Қарфа ва шимолда Шайх Маскин билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Абтаа аҳолиси 14,283 кишини ташкил қилган[1].
Абтаа أبطع | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Идлиб |
| Туман | Дараа округи |
| Кичик округ | Даъэл |
| Аҳолиси (2004) |
14,283[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
Абтаа тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Ҳудуд номи исломдан олдинги даврга оид сурёний матнларида тилга олинган[2].
1596-йилда Абтаа Усмонийлар солиқ маълумотларида Бита номи билан тилга олиниб, Ҳауран санжоғидаги Бани Малик ал-Асраф ноҳияси таркибига кирган. Ҳудудда 44 хонадондан иборат мутлақ мусулмон аҳоли истиқомат қилган. Қишлоқ аҳолиси турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан буғдой, арпа, ёзги экинлар, эчки ва асалари уялари учун 40% миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси, жами 5000 акçэ солиқ тўлаган[3].
1838-йилда ҳудуд Мусулмон қишлоғи сифатида эътироф этилган бўлиб, Нукра округи таркибига кирган ва Шайх Маскин жанубида жойлашган[4]. 1850-йилларда ғарблик саёҳатчи Жосиас Леслиэ Портер Абтаада бир қатор йирик „базалтдан қурилган эски уйлар ва бир нечта синган устунлар“ борлигини таъкидлаган[5].
Манбалар
Адабиётлар
- Ҳонигман, Э. (1995). "Ал-Нукра". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме ВИИИ: Нед–Сам. Леиден анд Неw Ёрк: БРИЛЛ. п. 114. ИСБН 90-04-09834-8. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=ОО4пАҚААМААЖ&дқ=.
- Ҳüттеротҳ, Wолф-Диэтер; Абдулфаттаҳ, Камал. Ҳисториcал Геограпҳй оф Палестине, Трансжордан анд Соутҳерн Сйриа ин тҳе Лате 16тҳ Cентурй. Эрлангер Геограпҳисче Арбеитен, Сондербанд 5. Эрланген, Германй: Ворстанд дер Фрäнкисчен Геограпҳисчен Геселлсчафт, 1977. ИСБН 3-920405-41-2.
- Портер, Ж.Л.. А Ҳандбоок фор Травеллерс ин Сйриа анд Палестине. Муррай, 1858.
- Робинсон, Э.; Смитҳ, Э.. Библиcал Ресеарчес ин Палестине, Моунт Синаи анд Арабиа Петраэа: А Жоурнал оф Травелс ин тҳе еар 1838. Бостон: Cроcкер & Бреwстер, 1841.
Ҳаволалар
- Мап оф тоwн, Гоогле Мапс
- Чеик Мескин-мап; 21Л
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |