Абу Бакр ар-Размозий (арабча: أبو بكر الرزمازي‎‎ — Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Жобир ибн Қарқон ар-Размозий ас-Суғдий) — муҳаддис ва ровий.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жа’фар ибн Жобир ибн Қарқон ар-Размозий ас-Суғдий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 987 ёки 989-йил (ҳижрий 377 ёки 379-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис, ровий

Ар-Размозий нисбаси Иштихонга қа­рашли қишлоқлардан бири бўлган „Раз­моз“дан ясалган. Қишлоқ Иштихон ва Кушония оралиғида жойлашган. Самарқанд билан оралиғи етти фарсах масофани ташкил этган.

Абу Бакр ар-Размозий асосан, ҳадисларни Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший, Абу Наъим Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Адий Астарабозий ва Зоҳир ибн Абдуллоҳ ибн Ҳусайб ас-Суғдий каби бир қанча муҳаддислардан ривоят қилган. Ўз нав­батида, Абу Бакр ар-Размозийдан ўз даврининг етук алломалари — ҳофиз Абу Саъд ибн Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисий ва Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ибн Муҳаммад аш-Шоҳинийлар ҳам ҳадис тинглаганлар ва ривоят қилганлар[1].

Адабиётлар

  1. Ас-Сам’оний. Ал-Ансāб. — Байрут. „Дор ал-фикр“, 1998. ВИ, 122;
  2. Ёқут. Му’жам. — Байрут: „Дор иҳё ат-турос“, 1979. В, 454;
  3. Й. Исаев, А. Аббосов. Иштихоний алломалар. — Самарқанд: „Мунис десигн гроуп“, 2016. 67;
  4. Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси. — Самарқанд: „Имом Бухорий халқаро маркази“, 2016. 292.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.