Abu Bakra
Абу Бакра (арабча: أبو بكرة — Абу Бакра Нуфай’ ибн Масруҳ ас-Сақафий) — саҳоба.
Абу Бакра Нуфай’ ибн Масруҳ ас-Сақафий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий 671-йил (ҳижрий 51-йил) |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Танилган соҳаси | саҳоба |
Оиласи
Онаси Сумайя — Восит яқинидаги Зандавард шаҳридан бўлиб, Эрон кисроси томонидан Яман подшоҳи Абу-л-Хайрга ҳадя қилинган. Подшоҳ Абу-л-Хайр ҳам ватанига қайтаётганда Тоифда хасталаниб, уни даволаган машҳур араб табиби Ҳорис ибн Каладага ҳадя этган. Сумайя Ҳорис ибн Каладанинг қули Масруҳ билан никоҳланган ва бу никоҳдан Нуфай’ дунёга келган. Аксар манбаларда Ҳорис ибн Каладага нисбат берилиши унинг қули бўлгани сабаблидир. Абу Бакра мусулмон бўлганидан сўнг Ҳорис ибн Каладага нисбат этилишини рад қилгани ҳам унинг ўғли бўлмаганини кўрсатади.
Ал-Басрий нисбаси
Тоиф қамалида мусулмонларга қўшилган кишилар эркин бўлиши, қуллар эса қулликдан озод этилиши эълон қилинганида Тоиф қал’асидан қочиб келган йигирма уч қулдан бири ҳам Абу Бакра бўлган. Қал’адан пастга Бакра деган қудуқ орқали тушгани учун Пайғамбар унга „Абу Бакра“, деб ном берганлар ва ўша кундан шу лақаб билан атала бошланган. Пайғамбарнинг буйруқлари билан Ислом динини Амр ибн Осдан ўрганади. Синглиси Азданинг турмуш ўртоғи Утба ибн Ғазвон Умар даврида Басрага волий қилиб тайинланганидан сўнг, Баҳрайнда бўлган Абу Бакрани ёнига чақиради. Абу Бакра бу ерда узоқ вақт қолгани учун ал-Басрий нисбасини ҳам олган.
Сиффийн жангида иштирок этмаслиги
Абу Бакра ва укаси Зиёд икки киши билан бирга Муғийра ибн Шу’банинг зино қилганини айтадилар. Бироқ Зиёд воқеага шоҳид бўлган шахсни аниқ кўрсата олмагани учун Муғийра ибн Шу’ба ражм жазосидан қутулиб қолади. Абу Бакра билан бошқа икки киши эса даъволарини исботлаш учун етарли гувоҳга (энг камида тўрт киши) эга бўлмаганларидан ҳад жазосига тортиладилар. Гувоҳликлари қабул қилинмаганидан Муғийра ҳақидаги бу даъволари учун тавба қилишлари таклиф қилинганда, икки киши бу таклифни қабул қилади, аммо Абу Бакра тавба қилмайди. Укаси Зиёднинг бу воқеадаги ўзини тутиши сабабли у билан бошқа гаплашмайди. Ўғиллари укаси томонидан ҳимоя қилиниб нуфузли мавқеларга эришишларини ҳам қабул қилмайди. Жамал воқеасида Ойша тарафдори бўлиб турганида Пайғамбардан эшитган бир ҳадисни эслаб орқага қайтади ва бетараф бўлишни маъқул кўради. Шу сабаб, Сиффийн жангида (657-йил) ҳам қатнашмайди.
Ҳадислари
Абу Бакранинг кўп фарзанди бўлгани нақл қилинган. Пайғамбардан 132 та ҳадис ривоят қилган. Улардан саккизтаси „Саҳӣҳайн“дан, яъни бештаси Имом ал-Бухорийдан, қолгани Муслимдан ўрин олган. Ривоятларининг қолгани „Кутуби ситта“ ва бошқа ҳадис китобларидан жой олган. Абу Бакрадан ўғиллари Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулазиз, Муслим, Маррорлар, набираси Баҳр ибн Маррор, шунингдек, Абу Усмон ан-Наҳдий, Ҳасан ал-Басрий, Ибн Сирийн ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.
Вафоти
Абу Бакра укаси Зиёд Басрада волий эканида вафот этган. Жаноза намозини саҳоба Абу Барза ал-Асламий ўқиган[1].
Адабиётлар
- Ал-Бухорий. Ат-Тарӣх ал-кабӣр. — Ҳайдаробод: 1360-80/1941-60. ВИИИ, 112-113;
- Ибн Ҳишом. Ас-Cӣра. — Қоҳира: 1375/1955. ИВ, 485;
- Ибн Абу Ҳотим. Ал-Жарҳ ва-т-таъдӣл. — Ҳайдаробод: 1371-73/1952-53. ВИИИ, 489;
- Ибн ал-Жавзий. Талқӣҳ фуҳӯм аҳл ал-асар. — Қоҳира: 1975. 401;
- Ёқут. Му’жам. — Байрут: 1957. ИИИ, 154;
- Аз-Заҳабий. Сияр. — Байрут: 1401-1405/1981-1985. ИИИ, 5-10;
- Асри Çубукcу. „Эбû Бекре“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 114.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |