Абу Муҳаммад Хаффоф – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган шерозлик тасаввуф шайхи. Ковуш тикиш билан шуғулланганлиги учун “Хаффоф” номи билан машҳур бўлган. Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозий, Муъаммил Жассос, Ибн Саъдон Муҳаддис билан мулоқот қилган. Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни қисқартирилган ҳолда киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". "Шарқ" НМАК, 2016.