Муҳаммад Абу Нумай ибн Абу Саъд ал-Ҳасан ибн Али ибн Қатода ал-Ҳасаний (арабча: محمد أبو نمي بن أبي سعد الحسن بن علي بن قتادة الحسني‎‎; тах. 1232 – 1301-йил 8-октябр) баъзи манбаларда Абу Нумай И (أبو نمي الأول деб аталади, 1250-йилдан 1301-йилга қадар узилишлар билан Макка амири бўлган.

Абу Нумай И
Макка амири
1-ҳукмронлик 1250 – 1253-йил октябр-ноябр
Ўтмишдоши Абу Саъд ал-Ҳасан
Давомчиси Жаммоз ибн ал-Ҳасан
Қўшма амирлик Абу Саъд ал-Ҳасан
2-ҳукмронлик 1254-йил ноябр-декабр – 1255-йил 6-январ
Ўтмишдоши Ғаним ибн Рожи
Давомчиси Ибн Биртас
Қўшма амирлик Идрис ибн Қатода
3-ҳукмронлик 1255-йил 6-март – 1270-йил ноябр
Ўтмишдоши Ибн Биртас
Давомчиси Идрис ибн Қатода
Қўшма амирлик Идрис ибн Қатода
4-ҳукмронлик 1270-йил декабр – 1271-йил октябр
Ўтмишдоши Идрис ибн Қатода
Ворислари
5-ҳукмронлик 1271-йил ноябр – 1288
Ўтмишдошлари
  • Жаммоз ибн Шиҳо]]
  • Ғаним ибн Идрис
Давомчиси Жаммоз ибн Шиҳо
6-ҳукмронлик 1288 – 1301-йил 6-октябр
Ўтмишдоши Жаммоз ибн Шиҳо
Ўтмишдошлари
Тўлиқ номи
Муҳаммад Абу Нумай ибн Абу Саъд ал-Ҳасан ибн Али ибн Қатода ал-Ҳасаний
арабча: محمد أبو نمي بن أبي سعد الحسن بن علي بن قتادة الحسني‎‎
Шоҳлик исми
Нажм ал-Дин
арабча: نجم الدين‎‎
Уй
Отаси Абу Саъд ал-Ҳасан

Ҳаёти

Отаси Абу Саъд ал-Ҳасан билан биргаликда бошқаруви

Муҳаммад Абу Нумай ҳижрий 630-йилда (милодий тах. 1232) туғилган[1]. Унинг отаси Абу Саъд ал-Ҳасан ҳижрий 647-йил (1250-йил феврал) Зулқаъда ойида Макка амирлигини қабул қилган. Орадан кўп ўтмай, Рожи ибн Қатода Мадинага йўл олган ва у ерда Абу Саъдни ҳокимиятдан ағдариш учун она томондан қариндошлари бўлмиш Бану Ҳусайн уруғидан ёрдам олган. Шундан кейин Мадина амири Исо ибн Шиҳо бошчилигидаги 700 отлиқ аскарлар билан Мадинага юриш қилган. Маккага кетаётган чоғида уларга йўлда Абу Нумай пистирмадан ҳужум қилган. Ўша вақтда Абу Нумай Янбудан атиги 40 та отлиқ аскарлари билан йўлга чиққан эди. Шундай бўлса-да, Абу Нумайнинг ҳужуми муваффақиятли амалга оширилган ҳамда Рожи ва Исо Мадинага чекинишга мажбур бўлган. Абу Нумай ушбу курашдан ғалаба қозониб қайтганида Абу Саъд уни Макка ҳукмдорлиги билан мукофотлаган[2].

Абу Саъд Абу Нумай билан ҳижрий 651-йил Рамазон ойига қадар (милодий 1253-йил октябр-ноябр) Жаммоз ибн ал-Ҳасан Сурия қўшинлари билан Маккани эгаллаб, Абу Саъдни ўлдиргунга қадар ҳукмронлик қилган. Қисқа вақт ичида Жаммоз Рожи томонидан тахтдан ағдарилган, унинг ўзини эса ҳижрий 652-йил Рабиулаввал ойида (милодий 1254-йил апрел-май) ўғли Ғаним иб Рожи тахтдан йиқитган[2].

Идрис ибн Қатода билан биргаликда ҳукмронлиги

Ҳижрий 652-йил Шаввол ойида (милодий 1254-йил ноябр-декабр) Абу Нумай ва Идрис ибн Қатода Ғаним ибн Рожидан амирликни қон тўкиш йўли орқали тортиб олганлар (ашрафлардан учтаси ўлдирилган). Аммо кейинги ойда Яман қўмондони Мубаризиддин Ибн Биртос Маккани эгаллаш ва Расулийлар ҳукмронлигини тиклаш мақсадида 100 та отлиқ қўшин билан келган. Абу Нумай ва Идрис Мадина амири Жаммоз ибн Шиҳодан ёрдам сўраган, аммо уларнинг иттифоқи Зулқаъда ойининг 25-санаси (милодий 1255-йил 6-январ) чоршанба куни Макка жанубидаги Қавз ал-Маккасада мағлуб бўлган ва Ибн Биртос Маккани эгаллаб олган[2][3].

Ҳижрий 653-йил Муҳаррам ойининг сўнгги шанбасида (милодий 1255-йил 6-март) Абу Нумай ва Идрис Жаммоз ибн Шиҳо томонидан қўллаб-қувватланган қўшимча кучлар билан қайтиб келишган ва Ибн Биртосни мағлубиятга учратган. Уларнинг қўшини тоғ чўққиларидан ошиб, Маккага зўрлик билан кириб, Яман қўшинига катта талофатлар етказган. Ибн Биртоснинг ўзи қўлга олинган, бироқ озод этилиши учун етарлича пул тўлагандан кейин Яманга қайтишига рухсат берилган[2][3].

Ҳижрий 654-йил (милодий 1256) Идрис акаси Рожини зиёрат қилиш мақсадида ас-Сиррайнга йўл олган. Унинг йўқлигида Абу Нумай амирликни бир ўзи назорат қилган. Идрис Рожи билан Маккага қайтиб келгач, учови ярашиб олишган ва Идрис яна Макка бошқарувига қайтган[2][3].

Ҳижрий 655 ёки 656-йил (милодий 1257 ёки 1258) Абу Нумай Сақиф қабиласига қарши жанг қилиш учун Маккани тарк этган. Унинг йўқлигида Ҳасан ибн Қатоданинг бир неча ўғиллари Маккани эгаллаб, Идрисни қўлга олишган. Абу Нумай бу хабарни эшитгач, Маккага қайтиб келган, ҳужумчилар эса шаҳарни олти кун давомида ушлаб туриб, уруш олиб бормасдан туриб қочиб кетишган[2][3].

Ҳижрий 659-йил (милодий 1261) ал-Музаффар Юсуф ҳаж амалини бажариш учун келган. У ўз қўшини билан Маккага яқинлашганда Абу Нумай ва Идрис ундан қўрқиб қочиб кетишган. Ал-Музаффар ҳаж амалларини якунига етказганидан кейин ўн кун ўтиб, Абу Нумай ва Идрис қайтиб келган.

Ҳижрий 667-йил Шаъбон ойида (милодий 1269-йил апрел) Абу Нумай Идрисни тахтдан ағдарган ва Мисрнинг Мамлук султони аз-Зоҳир Байбарс номи билан хутба ўқишни буюрган. У Байбарсга амакисининг Расулийлар тарафдори бўлганлиги сабабли тахтдан ағдарганини маълум қилган ва султондан Мадина амирига Идрисга ёрдам беришини ман этиш тўғрисида шоҳ фармони чиқаришини сўраган. Байбарс Абу Нумайнинг бай’атини Ал-Масжид ал-Ҳаром ва унга ташриф буюрувчилар олдидаги мажбуриятларини бажариш, жумладан, қўшимча солиқ ундирмаслик шарти билан қабул қилган. Кўп ўтмай, Идрис Абу Нумай билан ярашиб олган ва Байбарс уларнинг иккаласини ҳам Маккага қўшма амир дея тасдиқлаган[3][4]. Ўша йили Байбарс ҳажга бориб, уларнинг ҳукмронлигидан мамнун бўлиб қайтган[4].

Мустақил қоида

Ҳижрий 669-йил (милодий 1270-йил ноябр) Рабиулаввал ойида Абу Нумайнинг ўғли ўлдирилган. Шундан кейин Абу Нумай Идрис билан урушган ва Идрис уни амирликдан қувиб чиқарган. Бу вазиятда Абу Нумай ўз амиридан ёрдам сўраб Янбуга қочиб кетган. Қирқ кундан кейин у қўшимча кучлар билан қайтиб келган ва Хулайсда Идрисни мағлуб этган. Абу Нумай амакисининг бошини шахсан кесиб ташлаган ва амирликни мустақил назорати остига олган[2].

Ҳижрий 670-йил (милодий 1271-йил октябр) Сафар ойи охирларида Мадина амири Жаммоз ибн Шиҳо Янбу амири Ғоним ибн Идрис ибн Ҳасан ибн Қатода билан иттифоқ тузган ва улар биргаликда Маккани эгаллаб, Абу Нумайни тахтдан ағдаришган. Улар шаҳарни қирқ кун давомида (милодий 1271-йил ноябр) ушлаб турган. Орадан 40 кун ўтиб, Абу Нумай уларни жангда мағлуб этиб, шаҳарни қайтариб олган. Ҳижрий 675-йил (милодий 1276-йил 29-сентябр) Жаммоз Янбу амири Идрис ибн Ҳасан ибн Қатода ва 215 та отлиқ, 600 нафар пиёда аскарлар билан Макка томон йўл олган, бироқ Марр аз-Заҳронда Абу Нумай қўшинлари томонидан мағлуб этилган. Ўша вақтда Абу Нумайнинг аскарлари сони атиги 100 та отлиқ ва 180 нафар пиёда аскаридан иборат бўлган. Абу Нумайнинг аскарлари Идрисни қўлга олишга муваффақ бўлган, аммо Жаммоз қочиб кетган[2].

Ҳижрий 681-йилда (милодий 1282–1283) мисрлик ал-Мансур Қалавун Абу Нумайдан мутлақ содиқлик қасамини талаб қилган. Мамлуклар билан тузилган ушбу охирги шартнома нафақат султон номидаги хутба ва сикка, балки султоннинг йиллик кисва етказиб бериш монополиясига ҳам тегишли эди[2].

Ҳижрий 687-йил (милодий 1288) Жаммоз Абу Нумайни тахтдан ағдариш ва Маккани янада қаттиқроқ Мамлуклар ҳукмронлиги остига олиш мақсадида Қалавундан қўшин сўраган. Султон Жаммозга қўшин юборган, шундан кейин Жаммоз Абу Нумайдан шаҳарни тортиб олишга муваффақ бўлган. Йил охирига қадар Жаммоз рафиқаси, Абу Нумайнинг қизи томонидан заҳарлаган. Жаммознинг ўлимидан кейин Абу Нумай Мадинага қайтиб келган ва амирликда ўз ҳокимиятини қайта тиклаган[2].

Ҳижрий 691-йил Рабиулаввал ойининг охирги куни (милодий 1292-йил 21-март) Абу Нумай хутбада ал-Ашраф Халил ибн Қалавун исмини яманлик ал-Музаффар номи билан алмаштирган[2]. Ҳижрий 692-йилда мамлук амир ал-ракаби Абу Нумайга Мисрга қайтиб боришни буюрган. Улар ҳижрий 693-йилнинг бошларида йўлга чиққан, бироқ Абу Нумай Халилнинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб, Янбуга қайтиб кетган[2].

Ташрифдан воз кечиши ва ўлими

Ҳижрий 701-йилнинг Сафар ойи 2-санаси жума куни (милодий 1301-йил 6-октябр) Абу Нумай ўғиллари Ҳумайда ва Румайсага ҳокимиятни топшириш учун тахтдан воз кечган. Ўзи эса орадан икки кун ўтиб, Макка яқинидаги Води Марр аз-Заҳрондаги ал-Жадидада вафот этган. Унинг дафн маросими Маккада бўлиб, отаси Абу Саъд ва бобоси Қатоданинг қуббаси яқинига дафн этилган. Унинг ҳам қабри устига қубба қурилган[2][3][5].

Ворислари

Ибн Унбанинг ёзишича, Абу Нумайнинг жами 30 нафар ўғли бўлган. Ўғилларидан баъзилари Абу Нумай ҳаётлигида вафот этган. Нувайрий томонидан берилган маълумотларга кўра, Абу Нумай вафот этганида 21 нафар ўғли, 12 нафар қизи ва 4 нафар хотини бўлган. Иззаддин Ибн Фаҳд Абу Нумайнинг ўғиллари рўйхатини тузган. Улар:

  • Ҳасан
  • Ҳамза
  • Ҳумайза – Макка амири
  • Рожи
  • Румайса – Макка амири
  • Зайд ал-Акбар
  • Зайд ал-Асғар – Суакин султони, кейинчалик Ироқдаги Толибийларнинг ноқиб ал-ашрафи.
  • Сайф
  • Шумайла аш-Шоир (шоир)
  • Абдуллоҳ
  • Абдулкарим
  • Атиф
  • Аттоф
  • Утайфа – Макка амири
  • Муқбил
  • Лубайда
  • Мансур
  • Маҳдий
  • Нумай
  • Абу Даъиж
  • Абу Саъд
  • Абу Сувайд
  • Абулғайс – Макка амири

Абу Нумайнинг куняси Абу Маҳдий бўлиб, тўнғич ўғлига Маҳдий деб исм қўйилган.

Қизи:

  • Хузайма – Мадина амири Жаммоз ибн Шиҳога ҳижрий 682-йилда (милодий 1283)[2] турмушга чиққан.

Манбалар

  1. ↑ ал-Зиркīлī 2002.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 ал-Гҳāзī 2009.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Ибн Фаҳд 1983.
  4. ↑ 4,0 4,1 ал-Мақрīзī 1997.
  5. ↑ Ибн Фаҳд 1988.

Адабиётлар

  • ал-Зиркīлī, Кҳайр ал-Дīн. ал-А'лāм қāмūс тарāжим, 15тҳ (ар), Байрūт: Дāр ал-‘Илм ли-ал-Малāйīн, 2002. 
  • ал-Гҳāзī, ‘Абд Аллāҳ ибн Муḥаммад. Ифāдат ал-анāм, 1ст (ар) ‘Абд ал-Малик ибн ‘Абд Аллāҳ ибн Дуҳайш: , Маккаҳ: Мактабат ал-Асадī, 2009. 
  • Ибн Фаҳд, ‘Изз ал-Дīн ‘Абд ал-‘Азīз ибн ‘Умар ибн Муḥаммад. Гҳāят ал-марāм би-акҳбāр салṭанат ал-Балад ал-Ḥарāм, 1ст (ар) Шалтūт: , Маккаҳ: Жāми‘ат Умм ал-Қурá, Марказ ал-Баḥтҳ ал-‘Илмī wа-Иḥйā’ ал-Турāтҳ ал-Ислāмī, Куллīят ал-Шарīʻаҳ wа-ал-Дирāсāт ал-Ислāмīяҳ, 1988. 
  • Ибн Фаҳд, ал-Нажм ‘Умар. Итḥāф ал-wарá би-акҳбāр Умм ал-Қурá (ар) Шалтūт: . Маккаҳ: Жāми‘ат Умм ал-Қурá, Марказ ал-Баḥтҳ ал-‘Илмī wа-Иḥйā’ ал-Турāтҳ ал-Ислāмī, Куллīят ал-Шарīʻаҳ wа-ал-Дирāсāт ал-Ислāмīяҳ [Cомпосед бефоре 1482], 1983. 
  • ал-Мақрīзī, Тақī ал-Дīн Абū ал-‘Аббāс Аḥмад ибн ‘Алī ибн ‘Абд ал-Қāдир. ал-Сулūк ли-маʻрифат дуwал ал-мулūк (ар) Муḥаммад ‘Абд ал-Қāдир ‘Аṭā: . Байрūт: Дāр ал-Кутуб ал-‘Илмīяҳ [Cомпосед бефоре 1443], 1997. 
Абу Нумай И
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Макка амири
1250 – 1253-йил октябр-ноябр
Кейингиси
Олдингиси Макка амири
1254-йил ноябр-декабр – 1255-йил 6-январ
Кейингиси
Ибн Биртос
Олдингиси
Ибн Биртос
Макка амири
1255-йил 6-март – 1270-йил ноябр
Кейингиси
Идрис ибн Қатода
Олдингиси
Идрис ибн Қатода
Макка амири
1270-йил декабр – 1271-йил октябр
Кейингиси
Жаммоз ибн Шиҳо
Кейингиси
Ғаним ибн Идрис
Олдингиси
Жаммоз ибн Шиҳо
Макка амири
1271-йил ноябр – 1288
Кейингиси
Жаммоз ибн Шиҳо
Олдингиси
Ғаним ибн Идрис
Олдингиси
Жаммоз ибн Шиҳо
Макка амири
1288 – 1301-йил 6-октябр
Кейингиси
Кейингиси