Абу Саид Муҳаммад Румий (Пахлавон) (ХВ аср) – ҳиротлик олим, шоир, созанда-бастакор, хонанда. Ҳиротлик машҳур бастакор – хонанда Уста Шодининг шогирди. У ҳаётининг кўп қисмини Ҳирот (Ҳусайн Бойқаро саройи)да ўтказган. Алишер Навоий раҳнамолигида ижод қилган. Қирқ шогирдига ҳар куни илми фароиз (математика)дан, оҳангдошлик (просодия) ва имло – иншодан, гўштгир (паҳлавон)ликдан, илми мусиқийдан таълим берган. Унинг Рост мақомининг панжгоҳ қисмидаги қўшиқлари ғоят ёқимли ва машҳур. Абу Саид Муҳаммад Румий (Пахлавон)нинг ижрочилик ва бастакорлик фаолияти Навоийнинг „Ҳолоти Пахлавон Муҳаммад“ асарида ёритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абу Саид Муҳаммад Румий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.