Abu Shujo ar-Ruzravariy
Абу Шужо Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ар-Рузраварий ХИ асрда яшаган давлат арбоби ва муаллиф бўлиб, Аббосийлар халифалигида икки марта вазир лавозимида хизмат қилган. Биринчи марта 1078-йилда қисқа муддат, иккинчи марта эса 1083/1084-йиллардан 1094-йилгача[1]. Мискавайҳнинг тарихий асари – „Тажариб ал-умамнинг“ давомини ёзган[1]. Шунингдек, шеърий девон муаллифи бўлиб, ундан тахминан 80 байт сақланиб қолган[1]. Фахрий унвони Заҳириддин.
| Абу Шужо ар-Рузаварий | |
|---|---|
| Аббосийлар вазири | |
|
Мансаб даври 1078 – 1078 | |
| Ҳукмдор | ал-Муқтадий |
| Ўтмишдоши | Бану Жаҳир |
| Вориси | Бану Жаҳир |
|
Мансаб даври 1083-йил декабр ёки 1084-йил январ – 1091-йил апрел ёки май | |
| Ҳукмдор | ал-Муқтадий |
| Ўтмишдоши | Бану Жаҳир |
| Вориси | Фахр уд-Давла ибн Жаҳир |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1045 (ҳижрий 437) Кангавар |
| Вафоти |
1095-йил июн (ҳижрий 488-йил Жумодиссони) Мадина |
Биографияси
Абу Шужо ар-Рузраварий 1045-йилда (ҳижрий 437-йил) Кангаварда туғилган[1]. Отасининг асл келиб чиқиши Ҳамадон яқинидаги Рузравар ҳудудидан бўлиб, Рузраварий нисбаси ҳам шундан келиб чиққан[1].
Вазир лавозимида биринчи марта 1078-йилда (ҳижрий 471-йил) фаолият юритган, бироқ бу лавозимда жуда кам муддат хизмат қилган[1]. Иккинчи бор вазирлик лавозимида анча узоқ фаолият юритган. 1083-йил декабрида ёки 1084-йил январида (ҳижрий 476-йил Шаъбон ойи) тайинланиб, 1091-йил апрели ёки майигача (ҳижрий 484-йил Сафар ёки Рабиулаввал) лавозимда қолган[1].
1091-йилда Бағдодда салжуқийлар вазири Низомулмулкнинг яҳудий савдо вакили Ибн Самҳа ва мусулмон гилам сотувчиси ўртасида можаро келиб чиққан[2]. Шунга жавобан Абу Шужо халифа номидан қаттиқ анти зиммий фармонни жорий этган. Унга кўра, зиммийлар мусулмонлардан ажралиб туриши учун ғийёр кийишга мажбур этилган[2][ноте 1] Бу чекловлар ниҳоятда қатъий бўлиб, зиммийларни имкон қадар камситиш ва хўрлаш мақсадини кўзлаган эди[2]. Ибн ал-Жавзий ва тахминан 1120-йиллар атрофида Ироқда бўлган, яҳудийликни қабул қилган италиялик Обадя Прозелитнинг баёнларига кўра, ажратувчи белгилар қаторига зуннор, „зиммий“ ёзуви туширилган осма тақинчоқлар ҳамда алоҳида қора ва/ёки қизил рангдаги поябзаллар кирган[2]. Обадя, шунингдек, ҳар бир яҳудий аёл бўйнига ёки оёқ кийимига кичик жез қўнғироқ тақиб юришга мажбур этилганини ёзган. Қўнғироқ овози уни яҳудий эканини билдириб туриши керак эди[2][ноте 2] Обадянинг таърифига кўра, бу ажратувчи белгилар яҳудийларни жисмоний ва оғзаки ҳақоратлар учун алоҳида нишонга айлантирган[2][ноте 3].
Фармонда ушбу чекловлар давлат амалдорларига ҳам татбиқ этилиши аниқ кўрсатиб ўтилган эди[2]. Ибн ал-Асирнинг маълумотига кўра, мазкур фармон туфайли кўплаб зиммий давлат хизматчилари яширинишга мажбур бўлган[2][ноте 4].
Ибн Самҳа Абу Шужонинг ҳаракатларидан норози бўлиб, бу ҳақида Низомулмулкка мурожаат қилган[2]. Низомулмулк Ибн Самҳанинг иш берувчиси бўлишидан ташқари салжуқ султонининг ҳокимиятини халифа устидан мустаҳкамлашни ҳам кўзлаган эди[2]. У халифага босим ўтказиб, Абу Шужони лавозимидан бўшатишга эришган[2]. Ибн ал-Жавзийнинг маълумотига кўра, Абу Шужо 484-ҳижрий йил 9-рамазон ойи, пайшанба куни (милодий 1091-йил 25-октабр) вазирликдан четлатилган[2]. Ибн Халликон эса бу воқеа 484-ҳижрий йил 19-сафар, пайшанба куни (милодий 1091-йил 12-апрел) содир бўлганини қайд этган[3]. Ибн Халликоннинг ёзишича, Абу Шужо аввал уй қамоғига олинган, сўнг Рузраварга сургун қилинган. У ерда бир муддат яшаганидан кейин 1094-йилда ҳаж сафарига йўл олган[3].
1094-йилда (ҳижрий 478-йил) Маккага ҳаж сафарига бориб, умрининг сўнгги йилини Мадинада мужовир сифатида ўтказган. У ерда 1095-йил июн ойида (Жумодиссони, 488-ҳижрий йил) вафот этган[1] ва Мадинадаги Бақи ал-Ғарқад қабристонига дафн этилган[1].
Мероси
Ар-Рузраварий кейинги мусулмон манбаларида юксак даражада эътироф этилган бўлиб, тақводорлиги ва саховатпешалиги билан бир қаторда адабий салоҳияти учун ҳам мақтовга сазовор бўлган[1]. Имодиддин Исфаҳонийнинг ёзишича, „Дин хизматида ва шариатга риоя этишда у каби ғайрат кўрсатган вазир ҳеч қачон бўлмаган. Динга оид барча масалаларда қатъий ва талабчан эди, аммо дунёвий ишларда мулойим ва бағрикенг бўлган. Аллоҳ олдидаги бурчларига бепарволик қилиб, ҳеч қачон энг кичик танқидга бўлса-да, дуч келмаган“[3]. Сам’оний уни „камолот даражаси юксак, заковати кенг, муомаласи вазмин ва келажакни аниқ илғай оладиган шахс“, дея мадҳ этган[3]. Ибн ал-Ҳамадоний эса уни Аббосийлар халифалигининг обрў-эътибори ва нуфузини қисман тиклашга ҳисса қўшган арбоб дея баҳолаган[3].
Изоҳлар
- ↑ Абу Шужонинг мазкур фармондаги аниқ роли тўлиқ равшан эмас. Обадя Прозелит „ал-Муқтадий ўз вакили бўлган Абишуга исмли шахсга яҳудийларга нисбатан камситувчи чоралар кўришга ваколат берди“, деб ёзган. Ибн ал-Жавзий эса анти-зиммий қонунларни ал-Муқтадийга нисбат бериб, Абу Шужонинг номини тилга олмаган. Кейинги даврга оид Гениза мактубида эса, аксинча, бу чоралар Абу Шужога нисбатланиб, ал-Муқтадий ҳақида гапирилмайди.
- ↑ У бу талаб яҳудий бўлмаган зиммийларга ёки эркакларга ҳам татбиқ этилган-этилмаганини аниқлаштирмаган.
- ↑ Обадянинг э’тибори, асосан, яҳудийлар жамоасига қаратилган бўлиб, яҳудий бўлмаган зиммийлар ҳам ҳақорат ва зўравонликка учраганми ёки йўқлиги ҳақида ёзмаган.
- ↑ Бу чекловлар кейинчалик 1104-йилда (ҳижрий 498-йил) бекор қилинган[2]. Бунинг сабаби аниқ ма’лум эмас. Бироқ тарихчи Грайсон буни ўша даврдаги сиёсий беқарорлик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Босwортҳ, C. Э., эд (1995). "АЛ-РŪДҲРĀWАРĪ". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 586-587 б. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/волуме-5/Волуме%208/паге/586.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 Грайсон, Женнифер Рачел. Жеwс ин тҳе Политиcал Лифе оф Аббасид Багҳдад, 908-1258, 2017 — 119-21, 123, 127, 132-3, 140-1-бет. Қаралди: 2022-йил 12-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Ибн Кҳалликан. Ибн Кҳалликан'с Биограпҳиcал Диcтионарй, Транслатед фром тҳе Арабиc. Вол. ИИИ. Парис: Ориэнтал Транслатион Фунд оф Греат Бритаин анд Иреланд, 1868 — 288-290-бет. ОCЛC 1204465708.