Абул-Хорит Муҳаммад (*тахминан 1000 - 1017-йилдан кейин) 1017-йилда Хоразм ҳукмдори[1].

Абул-Хорит Муҳаммад
Хорам ҳукмдори
Мансаб даври
1017-йил – 1017-йил
Ўтмишдоши Ма'мун ИИ
Вориси Олтунтош
Шахсий маълумотлари
Вафоти 1017-йил
Отаси Абул-Ҳасан Али
Дини Ислом
Мансублиги Маъмунийлар
Унвони Хоразмшоҳ

Таржимайи ҳоли

Абул-Харит Муҳаммад Маъмунийлар сулоласидан чиққан. Хоразмшоҳ Абул-Ҳасан Алининг ўғли. 1017-йилда амакиси Хоразмшоҳ Маъмун ИИ ўлдирилгач, ҳарбийлар уни Хоразм тахтига ўтқазадилар. Бироқ, у аслида ҳеч қандай ҳарбий кучга эга эмас эди. Хоразм улуғлари ўртасидаги курашдан фойдаланиб, Султон Маҳмуд Ғазнавий Хоразмга ҳужум қилиб, у ердаги қўшинларни мағлуб этади. Шундан сўнг у Муҳаммадни тахтдан ағдариб, ўз аскари – Олтунтошни Хоразмшоҳ унвони билан ҳоким қилиб тайинлайди[2]. Собиқ Хоразмшоҳ Ғазнага жўнатилган, кейинчалик сургун қилинган. Абул-Хоритнинг кейинги тақдири номаълум.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Эарлй Гҳазнавидс, C. Э. Босwортҳ, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Вол.4, эд. Р. Н. Фре, (Cамбридге Университй Пресс, 1999), 174.
  2. ↑ „ЎЗБЕКИСТОН ҲУКМРОНЛИК ҚИЛГАН СУЛОЛАЛАР ВА ҲУКМДОРЛАР“. зиёуз.cом. 2023-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-декабр 2023-йил.

Адабиётлар

  • Босворт, CЕ „Тҳе Политиcал анд Дйнастиc Ҳисторй оф тҳе Ираниан Wорлд (А. Д. 1000—1217).“ Кембриж тарихи, жилд. 4: Тҳе Салжуқ анд Монгол Периодс. Эд. ЖА Бойл. Кембриж, Буюк Британия: Кембриж университети нашриёти, 1968-йил.
  • Меисами, Жули Сcотт (1999). Персиан Ҳисториограпҳй то тҳе Энд оф тҳе Тwелфтҳ Cентурй. Эдинбург университети нашриёти 1–319. ИСБН 9780748612765.