Abushqa
"Абушқа" – изоҳли луғат. Алишер Навоий асарларидан фойдаланувчилар учун ХВИ асрда Туркияда тузилган. Муаллифи номаълум. Навоий замондошларининг асарларидан ҳам айрим мисоллар киритилган. „Абушқа“ луғати Абушқа сўзига изоҳ билан бошлангани учун шу ном билан машҳур. Бу сўз эски ўзбек тилида кекса, қари, нуроний маъноларида ишлатилган. „Абушқа“ни юзага келтиришда Ҳиротлик Толеъ Имоний томонидан ХВ асрда Навоий асарларига тузилган ўзбекча-форсча „Бадоеъ ул-луғат“дан кенг фойдаланилган[1].
Сақланиши
Ҳозирги кунда „Абушқа“нинг Совет Иттифоқи фондларидаги маълум нусхалари 8 тага етди. Уларнинг 5 таси Ленинград, 3 таси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик Институтида сақланмоқда. Бу луғатни биринчи бўлиб қисқартирилган ҳолда Вамбери ва ундан сўнг В. Веляминов Зернов эса тўла текстини франсуз тилида кириш сўзи билан Санкт- Петербургда 1869-йили нашр қилди. Луғатнинг кенг тарқалган номи унинг ичига кирган сўзларнинг биринчиси, яъни „Абушқа“ дан олинган. Луғатни шу сўз билан аташ Европада бошлангани ҳақида „Абушқа“нинг ношири В. Веляминов Зернов хабар беради, лекин унинг ўзи луғатга "ал-Луғат ан-навоийя ва-л-истиш- ҳодот ал-чиғотоийя", деб атайди. Чунки нашрга жалб қилинган бир қўлёзманинг котиби уни шу ном билан атаган[2].
Тузилиши
„Абушқа“ ўз ичига 2054 сўз ва сўз формаларини қамраб олган. Бу сўзлар бошланиш ҳарфларига кўра 21 бобга ажратилган. Боблар ўз ичига кирган сўзларнинг биринчи ҳарфи номи билан, масалан, „ал-ҳарф ал-алиф“, „ал-ҳарф ал-бо“ ва ҳ. з. номланган. Бошланиш ҳарфи п ва г бўлган сўзлар б ва к бобларига киритилган. „Бойи арабий“ (б), „бойи ажамий“ (с), „кофи арабий“ (к) ва „кофи ажамий“ (г) ишоралари бу ҳарфларнинг жарангли ёки жарангсиз талаффузини кўрсатади. „ч“ ҳарфи билан бошланувчи сўзлар „ж“ бобида ва улар уч нуқтаси билан ёзилгани учун фонетик қайдсиз берилади. 21 бобнинг ҳар бири ўз навбатида уч қисмга бўлинган. Аввалги қисмда биринчи ҳарфи фатҳали, сўнг касрали ва бобнинг охирида биринчи ҳарфи даммали сўзлар келади. Луғат ҳақидаги мақолаларда ундаги сўзларнинг алифбе тартибида жойлашгани ҳақида гапирилади. Аслида „Абушқа“да бу тартиб қатъий сақланган эмас.
Муаллифи
Тузувчиси номаълум ҳисобланади. Лекин уни аниқлаш учун ҳаракатлар йўқ эмас. Баъзи олимлар „Абушқа“нинг муаллифи Алоий ибн Муҳиббий дейишади. Бу қарашнинг хато эканини Ҳ. Фаттоҳов асослаб берган[3].
Манбалар
Ҳасанов Ботирбек «ЖАВОҲИР ХАЗИНАЛАРИ» (Алишер Навоий асарларига тузилган қўлёзма луғатлар) Тошкент — 1989 Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва сан’ат нашриёти}
«Ўзбек адабий тили тарихи очерклари», Самарқанд, 1969, 170-бет..
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". "Шарқ" НМАК, 2016.
- ↑ "Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси".
- ↑
{{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)