Аcадемиа.эду — олимлар ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўз илмий ишларини олимлар ҳамда оммага эълон қилиш учун тузилган ижтимоий тармоқ. 2008-йил сентабр ойида очилган. Веб сайт ишга туширилгандан бери фойдаланувчилар сони кескин ўсди ва 2022-йил бошида ташриф буюрувчилар сони кунига тахминан 10 миллион нафарни ташкил этди. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 180 миллионни ташкил этмоқда ва сайтга 40 миллион ахборот файллари юкланган[1].

Аcадемиа.эду
Жорий ҳолати фаол ва ривожланмоқда
Сайт тури олимлар учун ижтимоий тармоқ
Рўйхатдан ўтиш бепул, талаб этилади
Қайси тилларда инглиз тилида
Муассиси Ричард Приcе
Очилган санаси сентабр, 2008-йил
Ишчилар сони 53
Жойлашув Сан Франcисcо, Cалифорниа
УРЛ ҳттпс://аcадемиа.эду/

Аcадемиа.эду тармоғига Ричард Приcе асос солган бўлиб, тахминан 600 000 доллар йиғган. Инвесторлар орасида Спарк Вентурес, интернет тадбиркор Брент Ҳоберман ва бошқалар бор эди[2].

Афзаликлари

Аcадемиа.эду „очиқ фан“ ва „бемалол фойдаланиш“ ҳаракатларида қатнашади, улар яратилаётган мақолалар бўйича ўзаро шарҳлар ва фикр-мулоҳазаларни тақдим этади[3]. Сайт эгаси АҚШ солиқ тўловчилари томонидан молиялаштириладиган илмий мақолаларнинг эркин айланишини жиддий чеклаши керак бўлган „Тадқиқот ишлари тўғрисидаги қонун“ (Ресеарч Wоркс Аcт)га қарши эканлигини баён этган[4].

Аcадемиа.эду рақобатчилари қаторига РесеарчГате, Гоогле Счолар ва Менделей киради[5]. Ушбу сайт РесеарчГате каби илмий тармоқлар муҳитидан фарқ қилади, чунки унда нафақат талабалар ҳамда университет ходимлари, балки мустақил тадқиқотчилар ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тҳе Сингуларитй Ҳуб онлайн журналига кўра, Аcадемиа.эду лойиҳасининг аҳамияти жуда юқори, чунки олимлар „ҳамкасбларининг ишларидан тез ва осон хабар топадилар ва улар ўзларининг тадқиқотлари ҳақиқатан ҳам муҳимлигини сайтда берилган баҳолар орқали исботлайдилар“[6].

ТечCрунч интернет нашрининг таъкидлашича, Аcадемиа.эду олимларга „ўз тадқиқотларини тарқатишнинг кучли ва самарали воситаси“ ҳисобланиб, „қанча одам ўз мақолаларини махсус таҳлилий воситалар ёрдамида ўқиётганини реал вақт режимида кузатиш“ имконини беради ҳамда Гоогле қидирув натижаларида „жуда яхши акс этади“[7].

Манбалар