Ачма (грузинча: აჩმა) — анъанавий гуржистон таоми ва хачапури[1]нинг Аджара минтақасига хос тури[2].

Ачма
Миллий ошхона Грузия ошхонаси
Келиб чиқиши Ажария
Асосий компонентлари хачапури

Тарихи

Ачма жуда кўп хамир қатламларидан тайёрланади, улар бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун қисқа вақтга қайнаб турган сувда бироз пишириб олинади. Анъанавий равишда ичига сулугуни пишлоғи солинади. У бўлакларга кесилади ёки қирғичдан чиқарилиб, ҳар бир хамир қатламининг орасига сепилади. Бошқа пишлоқлардан ҳам фойдаланиш мумкин, ёки 50% сулугуни ва 50% имерули пишлоғидан аралашма ҳосил қилиб, фойдаланиш мумкин. Ачма ширадор бўлиши учун хамир қатламлари устига сариёғ суртилиши мумкин. Қатлам-қатлам хамир ва пишлоқ солинган пишириш қолипидаги ачмани пишириш учун газ печи ёки анъанавий ўчоқдан фойдаланилади. Ачма тайёрлашнинг асосий тамойили шуки, хамир ширин бўлмаслиги, пишлоқ эса шўр бўлиши керак[3].

Бу таом одатда иссиқ ҳолда тортилади. Жуда қулай егулик, чунки у қайта иситилганда ҳам ниҳоятда яхши бўлади, таъми умуман ўзгармайди, шу сабабли уни одатда катта пишириш қолипларида тайёрлашади[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Лилия Гоголадзе (2025) Грузия изнутри, ИСБН 978-5-04-805537-3 п. 22
  2. ↑ Мариам Гудзуадзе (2020) Георгиа Гуиде, ИСБН 978-951-877-103-9 п. 4
  3. ↑ Сеан Wиллиамс (2015) Тҳе Этҳномусиcологисц' Cоокбоок, Публишер Роутледге, п. 157
  4. ↑ Тинатин Ломинадзе (2023) Сокровища грузинской кухни, ИСБН 978-5-04-612386-9 п. 149