Ад-Дирбасия (арабча: ٱلدَّرْبَاسِيَّة‎‎, курдча: دربێسی) Суриянинг Туркия билан чегарасида, Туркиянинг Şэнюрт шаҳри қаршисида жойлашган шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Ҳасака муҳофазаси таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Ад-Дирбасия аҳолиси 8,557 кишини ташкил қилган. Ушбу шаҳарча 2004-йилда умумий аҳолиси 55,614 киши бўлган 113 та аҳоли пунктларидан иборат ноҳиянинг („округ“) маъмурий маркази ҳисобланади[1]. Шаҳар аҳолисининг асосий қисмини курдлар ва араблар, камроқ қисмини эса оссурийлар ташкил қилади[2].

Ад-Дирбасия

ٱلدَّرْبَاسِيَّة
دربێسی
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳасака
Туман Рас ал-Айн округи
Кичик округ Ад-Дарбасия ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
8,551[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Ҳудуд жанубий томондан автомобил йўли орқали Тал Бейдар билан боғланган.

Фуқаролар уруши

2012-йил 22-июлда, Сурия фуқаролар уруши пайтида, курдлар бошчилигидаги ЙПГ кучлари шаҳарни назоратга олган. Сурия ҳукумат кучлари ЙПГ берган ултиматумдан кейин шаҳарни тарк этган. Шундай қилиб, шаҳар ААНЕСга киритилган[3][4]. Сурия армияси 2019-йил октябр ойида иккинчи Шимолий Сурия буфер зонаси келишуви доирасида шаҳарга кирган[5].

2020-йилнинг 16-июлида турк эканлиги гумон қилинган номаълум учувчисиз самолёт ад-Дирбасия жанубидаги Россия координация нуқтасига зарба берган[6]. Зарбада икки рус аскари, бир САА аъзоси ва икки Осойиш аъзоси яраланган[7].

Шаҳарчадаги черковлар

  • Авлиё Ассия ал-Ҳаким сурёний православ черкови (كنيسة القديس مار آسيا الحكيم للسريان الأرثوذكس)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Ал-Ҳасакаҳ Говернорате. (арабча)
  2. ↑ „Жİ СЕДÎ 61 НİŞТЕCİҲÊН КАНТОНА CİЗÎРÊ КУРДİН | Кüрдистан Стратежик Араşтıрмалар Меркези | Леколин.орг“. 2017-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-июн.
  3. ↑ „Курдиш Сйриа: Фром cултурал то армед револутион“. 28 Жулй 2012. Эгйпт Индепендент (2012-йил 28-июл).
  4. ↑ „Армед Курдс Сурроунд Сйриан Сеcуритй Форcес ин Қамишли“. Рудаw.нет. Қаралди: 2013-йил 29-август.
  5. ↑ „Сйриан Армй энтерс кей бордер cитй фор фирст тиме ин 7 еарс“ (эн-УС). АМН - Ал-Масдар Неwс | المصدر نيوز (2019-йил 27-октябр). 2019-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  6. ↑ „Руссиан форcес инжуред ин дроне аттаcк ин Рожава'с Дирбасияҳ: Асаеш“. www.рудаw.нет (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  7. ↑ „Руссиан, Сйриан форcес инжуред ин дроне аттаcк ин Рожава'с Дирбасияҳ: лоcал соурcес • Тҳе Сйриан Обсерваторй Фор Ҳуман Ригҳц“ (эн-УС). Тҳе Сйриан Обсерваторй Фор Ҳуман Ригҳц (2020-йил 16-июл). Қаралди: 2020-йил 17-июл.