АДАМ (Адам) Роберт (1728.3.7, Кер-колди – 1792.3.3, Лондон) – инглиз меъмори ва бинокор. ХВИИИ аср инглиз классицизмининг йирик вакили. Эдинбург унтида ўқиган (1743-йилдан). Европа мамлакатларига саёҳатга чиқиб қадимий ёдгорликларни ўрганган (1754 – 1758). 1761 – 1768 йилларда қироллик меъмори. Акаси Жеймс билан ҳамкорликда рационал мужассамотда чорбоғлар (Лондондаги Кенвудхаус, 1767 – 1769) ва жамоат бинолари (Эдинбургдаги университет, 1789 – 1793), шаҳар мавзелари (Лондондаги Аделфи, 1768 – 1772), 2 – 3 қаватли турар жой бинолари ва бошқа қуришган. Адам қадимий меъморликка суяниб, мумтоз услубдаги нафис безак шаклларидан фойдаланган. Бинонинг ички қисмини безаш ва уй жиҳозлари жойлашишига катта аҳамият берган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил