АДАМАР (Ҳадамард) Жак (1865.8.12, Версал – 1963.17.10, Париж) – франсуз математиги. Франсия фанлар академияси аъзоси. Мататематиканинг турли соҳаларида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. Сонлар назариясида рус математиги П. Л. Чебишев қўйган „Туб сонлар тақсимланишининг асимптотик қонуни“ муаммосини ҳал қилган. Адамар ҳозирги замон „Бутун аналитик функсиялар назарияси“нинг яратилишига катта ҳисса қўшган. Унинг дифференсиал тенгламаларга доир ишлари диққатга сазовор. Адамар механикада устуворлик муаммолари ва мувозанатлик ҳолатига яқин ҳолатдаги механик тизимларнинг траекториялари хоссаларининг тадқиқи, математикани мактабда ўқитиш масаласи билан ҳам шуғулланган. Лондон, Вашингтон ва бошқа мамлакатлар фанлар академияслари фахрий аъзоси.

1892 йилда у Луиза-Анн Тренелга уйланди ва уларнинг уч ўғил ва икки қизи бор эди. Ҳадамарднинг икки катта ўғли Биринчи жаҳон уруши фронтларида ҳалок бўлган, учинчиси Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган (1944).1893 йилдан – Бордо профессори. Франсия коллежи (1897–1935), Париж университети (1900–1912), Эколе политехника (1912–1937) профессори[1].Ҳамкасбларининг таклифига биноан 1930 ва 1934 йилларда СССРда, 1936-йилда эса Хитойда бўлди. Германия Франсияни босиб олганида (1940–1945) АҚШга ҳижрат қилган ва уруш охирида Франсияга қайтиб келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил