Tashnov
(Adandan yoʻnaltirildi)
Ташнов (адан, обдон, овдан, хадик) — ер ости ва ёмғир сувларини бир жойга йиғиш учун шаҳарларда қуриладиган иншоот (махсус ўра, чуқур жой)[1]. Марказий Осиёдаги сардобаларнинг бир тури. Асосан, ўрта асрда Озарбайжонда кенг тарқалган. Одатда, меъморлик мажмуасининг, боғ ёки паркларнинг бир қисми саналади. Шакли ва ҳажми муайян жойнинг тузилиши, геологик шароити ва релефига қараб турли хил бўлган. Ташнов сувидан шаҳар аҳолиси турли мақсадларда фойдаланган. Кўпинча сув омбори, ҳовуз овдан деб юритилади.[2]
Ҳовли саҳнидаги кир ўрани, хора пойгоҳидаги қўл ювиладиган махсус жойни ҳам ташнов ёки ҳадик деб айтилади[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Зоҳидов 1996, с. 7—8.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Зоҳидов П. Ш.. Меъмор олами. Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1996 — 238-бет. ИСБН 5-89890-116-7.
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |