Adeli yeri
Адели ери – Шарқий Антарктиданинг чекка қисми, 136° ва 142° шқ. улар орасида жойлашган. Қирғоқлари Ҳинд океанига туташган. Иқлим ғоятда совуқ, тез-тез довуллар бўлиб туради. Ер юзаси қалин музлар билан қопланган. Денгиз сатҳидан баландлиги 2500 м гача. Адели ери франсуз денгизчиси Ж. Дюмон-Дюрвил томонидан 1840-йилда кашф этилган ва унинг хотини номига атаб қўйилган. 1956-йилдан Адели ери Қирғоғи ёнидаги Петрел оролда Франсиянинг Дюмон-Дюрвил илмий стансияси ишлаб турипди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |