Аденоидлар (юн. аден — без ва эидос — ўхшаш) — бурун-ҳалқум, асосан, муртак лимфа тугунларининг ўсиб қалинлашиши. Кўпинча болаларда учрайди. Аденоидлар оқибатида сурункали тумов, димоғ билан гапириш, тинч ухлай олмаслик, тишларнинг нотўғри ўсиши, Евстахий найининг бекилиб қолиши натижасида баъзан карлик, зеҳн ва хотиранинг сусайиши рўй беради. Аденоидларга кўпинча инфексия қўшилади, унда бронхит, пневмония ва бошқа пайдо бўлади. Аденоидлар жарроҳлик йўли билан олиб ташланади[1].


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил