Адҳамий Иброҳим (ХВ аср) – турк­ман бекларидан, асл исми Шоҳ туркман. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг олтинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий уни хуш табъ ва зариф киши сифатида таърифлаб, девони ҳам борлиги ҳақида маълумот беради ва қуйидаги матлаъсини келтиради:

Ҳаргизам дил бе хаёли анбарин холе набуд,


Ин дили девона ҳаргиз холи аз ҳоле набуд.


(Мазмуни: Ҳеч вақт кўнглим қора хол хаёлисиз яшамади; бу девона дил ҳеч қачон бу ҳолдан холи бўлмади)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Мажолис ун-нафоис".