Adi Granth
Ади Грантҳ (“Бошланғич китоб) - сикхийликнинг муқаддас манбаи бўлиб, бешинчи гуру Аржун (1581-1606) томонидан тузилган. Унга аввал дастлабки беш гурунинг, кейинчалик эса бошқа гуруларнинг мадҳиялари кирган. Жумладан, Кабирнинг, Намдевнинг, Фаридиддин Ганжишакарнинг (ХВ аср) мадҳиялари билан бир қаторда бир неча бхакти ва суфийлик ҳаракати намояндаларининг ҳам мадҳиялари кирган. У панжоб тилида ёзилган бўлиб, ҳозирги кунда Амрицар шаҳридаги сикхларнинг бош ибодатхонаси ҳисобланмиш “Олтин Ҳарам”да сақланади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 20.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.