Adidas
Адидас АГ (Адидас деб талаффуз қилинади) – дунёга машҳур спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи немис компанияси. Бош офиси Германиянинг Ҳерзогенаурач шаҳрида жойлашган. Компаниянинг бош директори – Герберт Ҳайнер. Ҳозирги вақтда компания Адидас, Реэбок, Роcкпорт, Й-3, РБК & CCМ Ҳоcкей, шунингдек, Тайлор-Маде Голф компаниялари маҳсулотларини мижозларга етказиб бериш хизмати билан шуғулланади[2]. Компанияга Адолф Дасслер томонидан онасининг уйида асос солинган; 1924-йилда акаси Рудолф билан бирга Ака-ука Дасслер оёқ кийим фабрикаси номи билан номлашганди. Дасслерлар кўплаб спорт турлари учун мўжалланган темир тишли оёқ кийимлар ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшишди. Спорт оёқ кийимлари сифатини ошириш мақсадида Адолф олдинги оғир бўлган темир тишлар ўрнига қайта ишланувчи резина ва чармдан фойдаланди. Дасслер АҚШлик спрентир Жассе Оwенсни 1936-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида шахсан ўзи тайёрлаган буцилардан фойдаланишга кўндирган. 1949-йилда икки ака-ука ўртасидаги келишмовчилик туфайли Адолф Адидасни яратади, Рудолф эса Адидасга рақобатчи бўлувчи Пумани.
|
| |
| Хизматлари | Оммабоп компания |
|---|---|
| Шиори | (инглизча: Импоссибле ис нотҳинг) |
| Қачон асос солинган | 1924 |
| Жойлашуви | Ҳерзогенаурач, Германия |
| Раҳбарият | Герберт Ҳайнер, Бош директор |
| Маҳсулот(лар)и | спорт маҳсулотлар |
| Даромади |
|
| Айланма даромади |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони | 38.9 минг киши (2008) |
| Вебсайти | адидас.cом |
Тарихи
Адидас Германияда жойлашган Ҳерзогенаурач шаҳридаги онасининг ошхонаси ёки кирхонасида спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқарувчи Адолф “Ади” Дасслер томонидан Биринчи жаҳон урушидан қайтганидан асос солинган. 1924-йил июлида бизнесга акаси Рудолф ҳам қўшилди ва ака-ука Дасслерлар номи оёқ кийим фабрикасига айланди. Ҳерзогенаурачда электр энергияси етказиб бериш узлуксиз эмасди, шунинг учун ака-укалар баъзан қўзғалмас велосипеддан олинган ток кучи орқали ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тўг’ри келарди. Дасслерлар кўплаб спорт турлари учун тишли оёқ кийимларни ишлаб чиқишди. Дасслер АҚШлик спрентир Жассе Оwенсни 1936-йилги Ёзги Олимпиа ўйинларида шахсан ўзи тайёрлаган буцилардан фойдаланишга кўндирган. Оwенснинг олимпиядадаги тўртта олтин медалидан сўнг Дасслер оёқ кийимлари шуҳрати бутун дунё спортчилари ва уларнинг мураббийлари орасида ошиб кетди. Бизнес муваффақиятли эди ва Дасслерлар Иккинчи жаҳон урушига қадар йилига 200,000 жуфт оёқ кийим сотишар эди. Дасслерлар фабрикаси Иккинчи жаҳон уруши давомида танкка қарши қуроллар ишлаб чиқарди. 1945-йилга келиб эса АҚШ қуролли кучлари томонидан деярли вайрона ҳолатга келтирилди. Лекин Адолф Дасслернинг хотини Америкаликларни компания ва уннинг ишчилари фақат спорт оёқ кийимларини ишлаб чиқаришга қизиққанлигига ишонтиролиши туфайли сақлаб қолинди. Америка оккупация кучлари кейинчалик Дасслерларнинг катта буюртмачисига айланди.
Ажралиш ва Пума билан рақобат
1947-йилда ака-ука муносабатларининг ёмонлашуви орқасидан Рудолф янги компания тузди ва уни РУдолф ДАслер номида атаб РУДА деб номлади, кейинчалик эса уни Пума дея ребрендинг қилди. Адолф ҳам 1949-йил 18-августда компаниянинг эски номи Ади Даслердан расман Адидас АГ номига ўзгартирди. Унчалик ишончли бўлмаган афсоналарда Адолф компания номи билан “Кун давомида спортни ўйлайман” (Алл Дай И Дреам Абоут Спорц), демоқчи дейилади. Ажралишдан сўнг Пума ва Адидас кескин ва шиддатли бизнес рақобатга киришадилар. Вазият шу даражага етиб бордики, шаҳар иккига бўлинди ва бегона кишининг қанақа оёқ кийим кийганлига қараб юрганидан шаҳарга “эгилган бўйинлар” деб лақаб беришади. Ҳаттоки, шаҳарнинг футбол клублари ҳам иккига бўлинган эди: АСВ Ҳерзогенаурач клуби Адидас, 1 ФC Ҳерзогенаурач клуби Пума маҳсулотидан фойдалинишар эди. Агарда бирон кишини Рудолф уйга чақиртирадига бо’лса у атайин Адидас оёқ кийимида борар эди. Рудолф эса уларга ерто’лага тушиб о’злари учун текинга Пума оёқ кийимидан олишни айтар эди. Икки ака-ука ҳеч қачон қайта ярашмади ва ҳаттоки бир қабристоннинг бир-биридан қанчалик узоққа дафн қилиш имкони бо’са шунча узоққа дафн қилиндилар. 1948-йилда Иккинчи жаҳон урушидан со’нг Г’арбий Германия миллий терма жамоасининг илк о’йинида бир қанча футболчилар ва шунингдек Г’арбий Германиянинг урушдан кейинги дастлабки голини урган Ҳерберт Бурденски Пума буциларини кийган эди. То’рт йилдан кейин Ҳелсинкидаги 1952-йилги Ёзги Олимпиада о’йинларида 1500 метрга югурувчи Жосй Бартҳел Пумага биринчи Олимпиада медалини тақдим этди.
3 чизиқли лого
1952-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларидан сўнг Адидас ўзининг уч чизиқли эмблемасини фин фирмаси ҳисобланмиш Карҳу Спорцдан икки шиша виски ва 1600 евро эвазига сотиб олади. Адидас Шунинг дек Дунёдаги рақобатли Компаниялардан бирига айланди
Ҳамкорликлари
1970-йилдан буён дунё футболи бошқарувчиси бўмиш ФИФА Адидас билан Жаҳон Чемпионатларида ҳамкорлик қилиб келади. Ҳамкорлик доирасида 1970-йилги Жаҳон Чемпионатида дастлабки Адидас футбол тўпларидан фойдаланилди. 2006-йилги чемпионатда “Теамгеист” номли тўпдан фойданилган бўлса, 2010-йилда ЖАРда бўлиб ўтган ЖCҲда “Жабулани”, 2014-йилги ЖCҲда эса “Бразуcа” номли тўпдан фойдаланилган. Бразуcа номи муҳлислар томонидан танланган биринчи тўпдир.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 [1] адидас-гроуп.cорпорате-публиcатионс.cом
- ↑ Введение в Адидас Cареэр wебсите (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-01 санасида архивланган) (рус.)