Adidas Trionda
Адидас Трионда — Адидас томонидан ишлаб чиқарилган футбол тўпи. У Канада, Мексика ва Америка Қўшма Штатларида ўтказиладиган Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатининг расмий ўйин тўпи ҳисобланади[1][2]. Тўп 2025-йил 2-октябрда тақдим этилган. У атиги тўртта панелдан иссиқлик ёрдамида бирлаштирилган бўлиб, бу ФИФА Жаҳон чемпионати тарихидаги энг кам панелга эга тўп ҳисобланади[3].
Этимологияси
Трионда номи инглиз, франсуз ва испан тилларида „уч“ маъносини англатувчи три префикси ҳамда испан тилидаги „тўлқин“ маъносини берувчи онда сўзининг бирикишидан ҳосил бўлган. Бу ном турнир мезбони бўлган уч давлатга ишора қилади ва „Уч тўлқин“ маъносини англатади[4][5].
Тавсифи
Трионданинг ташқи қатлами иссиқлик ёрдамида бирлаштирилган тўртта полиуретан панелдан иборат бўлиб, бу ҳозиргача ФИФА Жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарилган расмий ўйин тўплари орасидаги энг кам кўрсаткичдир[3]. 2022-йилги Жаҳон чемпионатида қўлланилган Ал Риҳла тўпи каби, унинг юзаси ҳам чуқур босма макро ва микро нақшлар билан қопланган, айниқса, тўпдаги рамзлар қисмида. Бу нақшлар тўпнинг учиш барқарорлигини, айланишини ва нам шароитдаги ушланиш хусусиятларини яхшилаш учун мўлжалланган[5].
Тўп, шунингдек, „боғланган тўп технологияси“ билан ишлов берилган. Ушбу технология тўртта панелдан бирининг ички қисмига ўрнатилган ён томондаги инерсиал ўлчов модули (ИМУ) чипидан фойдаланади, Ал Риҳлада бўлгани каби ички камерага осиб қўйилмаган. Мазкур чип видео ассистант рефереэ (ВАР) тизимига тўп ҳаракати ҳақидаги юқори аниқликдаги ма’лумотларни бир неча сония ичида етказиб беради[5][6]. Ушбу технология ФИФА ва Мюнхенда жойлашган „Кинехон“ компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган[6].
Тўпнинг ранглар схемаси ва ундаги рамзлар мезбон уч давлатнинг миллий тимсолларидан илҳомланган: Канада учун қизил ранг ва заранг барги, Мексика учун яшил ранг ва олтин бургут боши, Америка Қўшма Штатлари учун эса кўк ранг ва беш учли юлдуз тасвири қўлланилган.
Ишлаб чиқарилиши
Трионда Покистоннинг „Форwард Спорц“ компанияси томонидан Сиалкот шаҳрида ишлаб чиқарилади[7]. Мазкур компания аввал Ал Риҳла тўпининг ҳам ишлаб чиқарувчиси бўлган[8].
Манбалар
- ↑ Меwис, Жоэ „'Ан ассаулт он тҳе эес' Леакед Wорлд Cуп балл сламмед ас десигн дуббед оне оф тҳе wорст эвер“ (эн). ФоурФоурТwо (2025-йил 9-сентябр). Қаралди: 2025-йил 11-сентябр.
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп 2026 'Трионда' Матч Балл Леакс, Феатуринг У.С., Мехиcо анд Cанада Cолорс“ (эн-УС). СИ (2025-йил 2-май). Қаралди: 2025-йил 11-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 Ҳассон, Эмма Р. „Тҳе Сурприсинг Матҳ анд Пҳйсиcс беҳинд тҳе 2026 Wорлд Cуп Соccер Балл“ (эн). Сcиэнтифиc Америcан. Қаралди: 2025-йил 11-сентябр.
- ↑ „Адидас 'Трионда' 2026 Wорлд Cуп Балл Леакед - 9 Неw Cлосе-уп Пиcтурес“ (эн). Фоотй Ҳеадлинес. Қаралди: 2025-йил 11-сентябр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „адидас унвеилс 'Трионда' – тҳе Оффиcиал Матч Балл оф тҳе Фифа Wорлд Cуп26™“. адидас Неwс Сите | Пресс Ресоурcес фор алл Брандс, Спорц анд Инноватионс. Қаралди: 2025-йил 20-октябр.
- ↑ 6,0 6,1 Яо, Ючен; Дихон, Гаретҳ „ИП грандстандинг ат тҳе 2022 соccер Wорлд Cуп“ (эн-АУ). Спрусон & Фергусон (2022-йил 2-ноябр). Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
- ↑ „Маде ин Пакистан: ФИФА унвеилс 'Трионда', тҳе оффиcиал балл фор 2026 Wорлд Cуп“. Тҳе Cуррент. Қаралди: 2025-йил 13-декабр.
- ↑ Ҳуссаин, Билал „Пакистан-маде фоотбаллс ат ФИФА Wорлд Cуп 2022: тҳе ‘cроwн жеwел’ фор Сиалкот’с Форwард Спорц“ (эн). Бреcордер (2022-йил 20-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-декабр.