Адигей тили – Россия Федерациясидаги Адигея ва Қорачой-Черкасия Республикаларида яшовчи адигей халқининг тили. Кавказ (иберий-кавказ) тилларининг абхаз-адигей гуруҳига киради. Адигей тили 4 шевага бўлинади: абадзех, бжедух, темирчой, шапсуч. Ундош товушларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Луғат таркиби асосан бир бўғинли сўзлардан ташкил топган. Ёзуви кирилл графикаси асосида[1].

Адигей тили
Миллий номи Адыгабзэ
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 490,000 (1986–2010)
Тил кодлари
ИСО 639-2 адй
ИСО 639-3 адй

Манбалар

  1. ↑ "Адигей тили" ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил