Adigeylar
Адигейлар (адиге) – халқ, Россия Федерациясининг Адигея Республикасида яшовчи туб аҳоли (95 минг киши). Адигейлар Краснодар ўлкасининг Лазаревский ва Туапсе туманларида яшайди. Умумий сони Россия Федерациясида 123 минг киши (1992). Туркияда ҳам яшайди (5 минг киши). Адигейлар европеоидлар ирқига мансуб. Диний эътиқодига кўра мусулмон-суннийлар. Адигейлар илгари новдалардан четансимон тўқилиб лой билан сувалган уй (сакля)ларда яшаганлар. Кийимлари кабардин кийимларига ўхшаш. Адигейлар ўз адабиётига эга. Адигейлар деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик билан шуғулланади, саноат корхоналарида ишлайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |