Adigeysk
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Адигейск (адиг. Адыгекъал[1]) – Россия Федерациясининг жануби Адигея Республикасидаги шаҳар[2]. Адигейск бир вақтда шаҳар округи ҳамдир[3][4].
Адигейск адигейча: Адыгекъал | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Мамлакат | Россия |
| Республика | Адигея |
| Ҳукумат | |
| • Шаҳар округи бошлиғи | Тлехас Маҳмуд Азметович |
| Асос солинган | 1969 |
| Аввалги номлари | Теучежск |
| Қачондан бери шаҳар | 1990 |
| Майдон | 1,257 км2 (485 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 45 м |
| Иқлим тури | нам мўтадил |
| Миллий таркиб | адигейлар, руслар |
| Конфессиявий таркиб |
мусулмон-суннийлар православлар |
| Этнохороним | адигейскликлар |
| Телефон коди | 87772 |
| Почта индекс(лар)и | 382 200 |
Географияси
Шаҳар Адигея Республикасининг шимоли-ғарбий қисмида, Кубан дарёси Краснодар сув омборининг жануби-ғарбий қирғоғида жойлашган. Республика пойтахти Майкопдан 95 км шимоли-ғарбда ва Краснодар шаҳридан 15 км жануби-шарқда жойлашган[2]. Шаҳарнинг майдони 12,57 км².
М-4 „Дон“ федерал автомагистрали Адигейскнинг ғарбий чеккаси бўйлаб ўтади. 79К-СКҲ автомобил йўли (Энем-Адйгейск-Майкоп) шимолий чеккаси бўйлаб ўтган. Энг яқин халқаро аэропорт Краснодарда жойлашган. Шимолий Кавказ темир йўл линиясида жойлашган энг яқин темир йўл стансияси Псекупс, шаҳардан 8 км жанубда жойлашган.
Шаҳар шимолда Казазов, шарқда Гатлукай, жанубда Псекупс ва Кочкин, ғарбда Четук аҳоли пунктлари ерлари билан чегарадош. Шимоли-ғарбий қисмида шаҳарга – Адигея, Дружба, Заря, Здорове, Коммуналшик, Элбрус ва Юбилейное боғдорчилик хўжаликлари туташган.
Аҳоли пункти республиканинг текислик зонасида жойлашган. Шаҳарнинг ўртача баландлиги денгиз сатҳидан тахминан 45 метр баландликда. Релеф асосан бироз тўлқинсимон, жануби-ғарбдан шимоли-шарққа умумий нишаблидир. Нисбий баландликларида аҳамияциз фарқ мавжуд. Шаҳарнинг марказий қисмини катта шаҳар парки эгаллайди.
Гидрографик тармоқ Четук (шаҳарнинг ғарбида оқадиган) ва Диш (шаҳарнинг шарқида оқадиган) дарёлари билан ифодаланади. Шимоли-ғарбий қисмида Краснодар сув омбори шаҳарга туташган.
Иқлими
Шаҳардаги иқлим юмшоқ мўтадил, бу ерда Қора денгизнинг яқинлиги муҳим рол ўйнайди. Ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати +11,5 °C атрофида, июлда ўртача +23,5 °C дан январда ўртача 0,5 °C гача. Қишда минимал ҳарорат камдан-кам ҳолларда −10 °C дан пастга тушади, ёзда максимал ҳарорат +35 °C дан ошади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 770 мм. Ёғингарчиликнинг кўп қисми қишда ва ёзнинг бошида тушади.
Этимологияси
1970-йилларда Краснодар сув омбори қурувчилар учгун аҳоли пункти сифатида ташкил этилган ва маҳаллий қурилиш ишларини олиб борганларнинг этнонимига кўра Адигейск деб номланган. 1976-йилда халқ шоири Суг (Тагир) Теучеж шарафига Теучежск шаҳри деб номланади. 1990-йилда шаҳарга асл Адигейск номи қайтарилган[5].
Тарихи
1967-йилда Кубан дарёсининг чап қирғоғида, Краснодар шаҳрининг тепасида катта сув омборини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. СССР Вазирлар Кенгашининг 1967-йил 22-июндаги 1737-р-сон буйруғига мувофиқ, Краснодар ўлкаси ижроия қўмитаси 1967-йил 25-декабрдаги 743-сон қарори билан аҳолини сув омбори ҳудудидан кўчириш ҳақида умумий қоидани тасдиқлаган. Натижада 12 та аҳоли пункти тўлиқ, 10 та аҳоли пункти қисман сув остида қолган[6].
Адигейск ишчи посёлкаси[7] 1969-йилда Краснодар сув омбори қурилиши пайтида сув босган овуллар ва фермер хўжаликлари аҳолиси учун ташкил этилган. Сув босган қишлоқлар аҳолисининг кўпчилиги – Лакшукай, Ленинахабле, Янги Казанукай, Эски Казанукай, Нечерезй, Шабанохабл, Шаҳанчериэхабл, Янги Эдепсукай, Эски Эдепсукай, шунингдек, Кургоак, Кармалино ва Кармалли қишлоқлари қайта қурилган. Янги аҳоли пунктига 4195 оиладан 1957 оила кўчирилган.
1976-йил 27-июлда Адигейс ишчи посёлкасига шаҳар мақоми берилади ва Адигея халқ ашуги Суг Теучеж шарафига Теучежск шаҳри деб номланади[8].
1981-йил апрел ойида Теучежск шаҳри Теучежск туманининг маъмурий маркази этиб белгиланди.
1990-йил 26-сентябрда РСФСР Олий Кенгаши Президиумининг Фармони билан Теучежск шаҳри Адигейск деб қайта номланади.
2000-йилда Теучежск тумани маъмурий-ҳудудий ўзгартирилгандан сўнг, Адигейск унинг таркибидан чиқарилади ва республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлади.
2001-йилда Гатлукай қишлоғи ва Псекупс фермаси Адигейск шаҳрининг маъмурий юрисдиксиясига ўтказилган.
Адигей Республикасининг 2004-йил 1-декабрдаги 270-сонли Адигейск шаҳри муниципал тузилиши тўғрисида қонуни билан унга шаҳар округи мақоми берилган ва чегаралари белгиланган.
Аҳолиси
- Миллий таркиби
2010-йилги Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[9]:
| Миллатлар | Аҳоли сони | Бутун аҳоли сонидан эгаллаган улуши %да |
|---|---|---|
| черкеслар | 9 615 | 78,57% |
| руслар | 2 120 | 17,32% |
| бошқа | 311 | 2,54% |
| миллати кўрсатилмаган | 191 | 1,57% |
| Жами | 12 237 | 100,0% |
- Жинс ва ёш таркиби
2010-йилги Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[10] :
| Ёш | Эркаклар | Аёллар | Умумий сони | Бутун аҳоли сонидан эгаллаган улуши % да |
|---|---|---|---|---|
| 0-14 ёш | 1050 | 1008 | 2058 | 16,8% |
| 15-59 ёш | 3 860 | 4 370 | 8 230 | 67,3% |
| 60 ёшдан бошлаб | 754 | 1 195 | 1949 | 15,9% |
| Жами | 5664 | 6 573 | 12 237 | 100,0% |
- Эркаклар – 5 664 киши. (46,3%). Аёллар – 6573 киши. (53,7%).
- Аҳолининг ўртача ёши: 37,6 ёш.
- Эркакларнинг ўртача ёши: 35,6 ёш.
- Аёлларнинг ўртача ёши: 39,3 ёш.
Ҳудудий бўлиниши
Адигейск шаҳри 2 шаҳарлараро туманга бўлинган:
- Шарқий туман
- Ғарбий туман
Шаҳар округлари муниципалитет ҳисобланнмайди.
Оммавий ахборот воситалари
Дини
Шаҳарда иккита масжид бор.
Иқтисодиёти
Шаҳар иқтисодиётида устун мавқени ишлаб чиқариш саноати эгаллаб, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида унинг улуши 94% ни ташкил этади. Энг ривожланганлари: алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш – 83% ва кимёвий ишлаб чиқариш – 7%ни ташкил этади.
Шаҳар саноат салоҳиятининг асосини қуйидаги корхоналар ташкил этади:
- „Краснодарзернопродукт“ МЧЖ (ун ишлаб чиқариш)
- „Адигейск сут заводи“ МЧЖ (сут ва сут маҳсулотлари, шу жумладан пишлоқ (Адигейча) ишлаб чиқариш)
- „Дермен“ МЧЖ (нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш),
- „Эхтра“ МЧЖ (сут маҳсулотлари ва Адигейск пишлоғи ишлаб чиқариш),
- „Мрамор“ МЧЖ (алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш),
- „Асбир“ МЧЖ пиво ва алкоголсиз завод (пиво ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш),
- Вологда заводининг филиали (уй-жой қурилиши учун металл конструксиялар ишлаб чиқариш,)
- „Перлит“ МЧЖ (сунъий корунд ишлаб чиқариш),
- „Апеас“ МЧЖ (тикув ишлаб чиқариши),
- „Нефтехим“ МЧЖ (нефт маҳсулотларини сотиш) [13].
Транспорти
Шаҳар Майкоп, Краснодар ва Горячий Ключ шаҳарлари, шунингдек, Теучежск туманининг аҳоли пунктлари билан мунтазам йўналишларга эга.
Кўчалари
Шаҳар ҳудудида 2 та проспект, 62 та кўча ва 2 та ҳудуд рўйхатга олинган [14].
Топографик хариталари
- Л-37-115 Теучежск харита варағи. Масштаб: 1 : 100 000. Ҳудуднинг 1985-йилдаги ҳолати. 1988-йил нашри
Ҳаволалар
- Адйгейск шаҳрининг расмий сайти
- Адигейск шаҳар кенгаши (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ Берсиров Б.М. „Русско-адыгейский словарь“. Министерство образования и науки Республики Адыгея. 2017-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-июл.
- ↑ 2,0 2,1 Болшая Российская энсиклопедия: В 30 т. / Председател науч.-ред. совета Ю. С. Осипов. Отв. ред С. Л. Кравес. Т. 1. А – Анкетированиэ. – М.: Болшая Российская энсиклопедия, 2005. – 766 с.: ил.: карт.
- ↑ „Устав муниципального образования «Город Адыгейск»“. 2016-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
- ↑ „Закон Республики Адыгея от 5 мая 2000 года Н 171 «Об административно-территориальном устройстве Республики Адыгея»“. 2018-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-июн.
- ↑ Поспелов 2008.
- ↑ Виталий Штыбин. „Утерянное наследие Адыгеи. Какой ценой построили Краснодарское водохранилище“. юга.ру (2018-йил 13-июл). 2019-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
- ↑ [Адигейск, Энсиклопедический словар. 2009.]
- ↑ Азаренкова А.С., Бондарь И.Ю., Вертышева Н.С.. Основные административно-территориальные преобразования на Кубани (1793-1985 гг.). Краснодар: Краснодарское книжное издательство, 1986 — 269-бет.
- ↑ „Всероссийская перепись населения 2010 года. Численность населения Республики Адыгея. Том 4. Национальный состав“. 2013-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-сентябр.
- ↑ „Том 2. Возрастно-половой состав населения и состояние в браке“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Официальный сайт газеты «Единство»“. 2022-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
- ↑ „Газета «Единство»“. 2022-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-март.
- ↑ „Официальный сайт города Адыгейск“. 2009-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-декабр.
- ↑ „Коды ОКАТО и ОКТМО — Адыгейск“. 2015-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-март.