Adil Gabliya
Qiyofa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Январ 2024) |
| Адил Габлия | |
|---|---|
| Абхазия мусулмонлари диний бошқармаси раиси | |
| Вориси | Тимур Дзйба |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1931 Туркия |
| Вафоти |
27.06.2011 Истанбул, Туркия |
| Турмуш ўртоғи | Гицба Габлия |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Адил Габлия (абхазча: Адил Габлия 1931-йил, Туркия – 2011-йил 27-июн ,Истанбул, Туркия) – муфтий, Абхазия мусулмонлари диний бошқармаси раиси.
Биографияси
1931-йилда Туркияда абхаз "муҳожирлари " оиласида туғилган (Мусулмонлар Кавказ урушидаги мағлубиятдан кейин Усмонли империяси ҳудудига кўчиб ўтишга мажбур бўлган).
1990-йилларда Абхазияга ватанига қайтиб келди ва у ерда Абхазия мусулмонлари диний бошқармаси (АМДБ) раиси этиб сайланди.
2011-йил 27-июнда Туркиядаги касалхонада вафот этган. Абхазия Бош вазири Сергей Шамба Абхазия мусулмонлари ва марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган[1].
Оиласи
- Рафиқаси – Гицба . 2011-йил март ойи охирида Сочи касалхонасида кучли кимёвий моддадан заҳарланиб вафот этган.
- Ўғли – Муҳаммад Токчан (баҳсли маълумот)[2]
Манбалар
- ↑ „Премьер-министр Республики Абхазия Сергей Шамба выразил соболезнование Духовному управлению и всем мусульманам Абхазии в связи со смертью Председателя Духовного управления мусульман Абхазии Габлия Адиль.“. 2020-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-июл.
- ↑ „Россия готовит «Джихад» против Грузии?“. 2012-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-июл.
Ҳаволалар
- Абхазия мусулмонлари диний бошқармаси экстремизмдаги айбловларни қатъиян рад этади (интервю)[сайт ишламайди] (мавжуд ҳавола)</линк>