Адил Рами (талаффузи: Одил Рами; 1985-йил 27-декабрда Бастияда туғилган) – франсуз футболчиси, „Троя“ футбол клуби ҳимоячиси. 2018-йилги жаҳон чемпионатида Франсия терма жамоаси сафидаги чемпиони.

Адил Рами
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Адил Рами
Таваллуд санаси 1985-йил 27-декабр (1985-12-27) (40 ёш)
Таваллуд жойи Бастиа, Франсия
Бўйи 1.90 м
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Троес
Рақами 23
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1994—2003 Фрéжус

Клублардаги фаолияти

2011-йил 3-январда Рами Испаниянинг „Валенcиа“ футбол клуби билан 4,5 йиллик шартнома имзолаган[1]. Клублар ўртасида шартнома тузилиб, Рами июлгача „Лилле“ футбол клубида ўйнаши, шундан сўнг у доимий равишда испанлар сафига ўтишини таъкидлаган. Ёзда у клубга қўшилган ва Ла Лигадаги дебют ўйинида „Раcинг“ футбол клубига қарши гол уришга муваффақ бўлган[2]. Рами ўнг қанотда ва ҳимоя марказида ўйнаб, 6 та гол урган. 2014-йилнинг 3-январида Рами „Милан“ футбол клубига сотиб олиш шарти билан олти ойга ижарага берилган[3]. У 2014-йилнинг 6- январида „Аталанта“ футбол клубига қарши ўйинда дебют қилган. 2014-йилнинг 12-июлида у „Милан“ билан 3 йиллик шартнома имзолаган[4] 2020-йил 21-февралда у „Сочи“ футбол клубига кўчиб ўтган. Бироқ май ойининг охирида, клуб учун бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан, жамоани тарк этган[5][6].

Халқаро фаолияти

Рами Франсия терма жамоаси сафида 2010-йилнинг 11-августида Норвегияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган. Франсия вакили бўлишидан олдин унга Марокаш терма жамоаси қизиқиш билдирган. 2008-йилги Африка Миллатлар кубоги олдидан Рамига мураббий Ҳенри Мичел мусобақада Марокаш билан ўйнаш имкониятини таклиф қилган. Бироқ Рами Франсия терма жамоасида ўйнаш истагини айтиб, таклифни рад этган.

2010-йилнинг 5-августида Рами янги бош мураббий Лаурент Бланc томонидан 2010-йилнинг 11-августида Норвегияга қарши ўртоқлик ўйини таркибига киритилган. Мунтазам равишда ЭУРО-2012 турнирларининг саралаш босқичида қатнашганидан сўнг, 2012-йил 29-май куни Рами ўша мусобақа финалида иштирок этиш учун жамоа таркибига киритилган. Мусобақадан икки кун олдин у Исландияга қарши ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонган. Рами Жаҳон кубоги ёки УЭФА Европа чемпионати финалида дебютини 11-июн куни Англияга қарши ўтказган. Ушбу ўйин дуранг билан якунланган. Шунингдек, у Франсиянинг турнирдаги сўнгги учта ўйинига ҳам иштирок этган.

Рами ЭУРО-2016 турнирининг финалида жароҳат олган Рафаэл Варан ўрнига иштирок этган. Рами Руминия, Албанияга қарши турнирнинг дастлабки тўртта ўйинида майдонга тушган. Бироқ у Исландия, Германия ва Португалияга қарши чорак финал, ярим финал ва финал ўйинларида иштирок этмаган. Франсия финалда Португалияга ютқазиб, турнирда иккинчи ўринни эгаллаган.

Статистика

Жамоа Мамлакат Мавсум
Э. С. Фрéжус Fransiya bayrogʻi Франсия 2003—2006
Лилле О. С. C. ИИ Fransiya bayrogʻi Франсия 2006—2007
Лилле О. С. C. Fransiya bayrogʻi Франсия 2007—2011
Валенcиа C. Ф. Ispaniya bayrogʻi Испания 2011—2013
А. C. Милан Italiya bayrogʻi Италия 2014—2015
Севилла Ф. C. Ispaniya bayrogʻi Испания 2015—2017
Олймпиқуэ де Марселла Fransiya bayrogʻi Франсия 2017—2019
Фенербаҳçэ С. К. Turkiya bayrogʻi Туркия 2019—2020
П. Ф. C. Сочи Rossiya bayrogʻi Россия 2020
Боависта Ф. C. Portugaliya bayrogʻi Португалия 2020—2021
Э. С. Троес А. C. Fransiya bayrogʻi Франсия 2021

Манбалар

  1. ↑ „Рами то леаве Лилле фор Валенcиа“. 2015-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-январ.
  2. ↑ „Рами неттинг ин ҳис дебут фор Валенcиа“ (2011-йил 27-август). 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-август.
  3. ↑ „Cомуниcадо Офиcиал: Cесиóн де Адил Рами“. 2015-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-июл.
  4. ↑ „Трансфер неwс: Адил Рами жоинс АC Милан фром Валенcиа он тҳреэ-еар cонтраcт“. 2015-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-июл.
  5. ↑ „Рами расторг контракт с «Сочи», агент игрока грозит клубу проблемами с ФИФА“. Эуроспорт.ру (2020-йил 28-май). Қаралди: 2020-йил 28-май.
  6. ↑ „Чемпион мира-2018 Адиль Рами стал игроком «Сочи»“ (ру). спорт-эхпресс.ру (2020-йил 21-феврал). 2020-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-феврал.