Адиле Хонимсултон (усмонли туркча: عدیله خانم سلطان‎‎; 1900-йил 12-ноябр — 1979-йил) — Усмонийлар маликаси, Наима Султон ва Камолиддин пошонинг қизи, султон Абдулҳамид ИИ нинг набираси.

Адиле Хонимсултон
Туғилиши 1900-йил 12-ноябр
Ортакöй Псаройи, Истанбул, Усмонийлар империяси
Вафоти 1979
Қоҳира, Миср
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
  • Биринчи никоҳ
  • Нермин Султон
  • Иккинчи никоҳ
  • Айтен Эл-Бекри
  • Кубилай Эл-Бекри
  • Шермин Эл-Бекри
Тўлиқ номи
туркча: Адиле Ҳанıмсултан
усмонли туркча: عدیله خانم سلطان‎‎
Уй Усмонийлар
Отаси Меҳмед Кемаледдин пошо
Онаси Наиме Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Адиле Хонимсултон 1900-йил 12-ноябрда Ортакöй саройида туғилган[1][2]. Унинг отаси Меҳмед Камолиддин пошо Ғози Усмон пошо ва Затıгüл хонимнинг ўғли бўлган[3][4]. Онаси Наима Султон эса Усмонийлар империяси султони Абдулҳамид ИИ ва Бидар Султоннинг қизи эди[5][3]. Унинг Султанзода Меҳмед Cаҳид Усмон бей исмли акаси бўлган[6]. Адиле Султон Ортакöй саройида таълим олган[2].

1904-йилда Адиле 4 ёшга тўлганида унинг ота-онаси ажрашган. Бунга отасининг Мурод В нинг қизи Ҳадича Султон билан муносабати сабаб бўлган[7]. Отаси барча ҳарбий унвон ва мукофотларидан маҳрум этилиб, Бурсага сургун қилинган. 1909-йилда отаси Истанбулга қайтиб келган ва 1920-йилда вафот этган[8]. Онаси эса 1907-йилда İşкодралı Жалолиддин пошо билан турмуш қурган[1][9][10].

Никоҳлари ва авлодлари

Адиленинг биринчи эри Шаҳзода Маҳмуд Сайфиддин ва Нервалитер хонимнинг ўғли, ўзидан 3 ёш кичик Шаҳзода Маҳмуд Шавкат бўлган[11][12]. Никоҳ 1922-йил 4-майда Üскüдар саройида бўлиб ўтган. Ўшанда Адиле 22 ёшда, Маҳмуд эса 19 ёшда эди[1][11]. Уларга яшашлари учун Куруçэşме саройи берилган[11]. 1923-йил 27-январда жуфтликнинг ягона фарзанди, қизи Ҳамида Нермин Незаҳет Султон дунёга келган[1][11]. Нерминда суяк сили касаллиги бўлиб, бу касаллик бутун умри давомида сақланиб қолган[13].

1924-йил март ойида Усмонийлар оиласи аъзолари қувғин қилинганда Адиле ва унинг эри аввал Франсияга, сўнг Мисрга кетишган[11]. Уларнинг қизи Нерминни бувиси Наима олиб кетган, чунки у Адиле ва Маҳмудни қизига қарашлари учун жуда ёш деб ҳисоблаган. Нермин кейинроқ у билан Албанияда улғайган[14]. Жуфтлик 1928-йил 28-мартда Қоҳирада ажрашишган[11].

1930-йилда Адиле келиб чиқиши турк миллатига мансуб бадавлат киши Орҳан Эл-Бекрига турмушга чиққан[13]. Жуфтликнинг уч фарзанди: икки қизи ва бир ўғли бўлган. Қизларининг исми Айтен Эл-Бекри, Кубилай Эл-Бекри ва ўғли эса Шермин Эл-Бекри эди[1][13]. Ўғли Кубилай келиб чиқиши турк бўлган Гöнüл хонимга уйланган. Қизи Айтен эса машҳур мисрлик профессор Зекерия Насрга турмушга чиққан. Шермин ва Айтеннинг иккаласи ҳам Франсиянинг Париж шаҳрида яшашган[13].

Вафоти

1952-йилда маликаларга Туркияга қайтишга рухсат берувчи қонун қабул қилинган, бироқ Адиле юртига қайтмаган ва Қоҳирада қолишни танлаган. У 1979-йил февралида 78 ёшида Қоҳирада вафот этган[1][13][15].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 25–26-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Баğcе 2008, с. 57.
  3. ↑ 3,0 3,1 Улуçай 2011, с. 254.
  4. ↑ Уру, Cеврие. Султан ИИ. Абдüлҳамид'ин кıзı Зекие Султан'ин Ҳаятı (1872-1950) (тр). Мармара Университй Институте оф Соcиал Сcиэнcес, 2010 — 15-бет. Қаралди: 2022-йил 17-апрел (2022-йил 17-январда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Баğcе 2008, с. 21.
  6. ↑ Баğcе 2008, с. 55.
  7. ↑ Баğcе 2008, с. 63.
  8. ↑ Баğcе 2008, с. 53.
  9. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 691.
  10. ↑ Улуçай 2011, с. 255.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 11,5 Баğcе 2008, с. 58.
  12. ↑ Вâсıб, Али; Османоğлу, Осман Селаҳеддин. Бир şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим. ЙКЙ, 2004 — 168-бет. ИСБН 978-9-750-80878-4. 
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 Баğcе 2008, с. 59.
  14. ↑ Баğcе 2008, с. 97.
  15. ↑ ПАЗАН, İбраҳим „ҲАНЕДАН АЛБÜМÜ“ (тр). ибраҳимпазан.cом. Қаралди: 2022-йил 17-апрел.

Адабиётлар

  • Баğcе, Бетüл Кüбра. ИИ. Абдулҳамид кıзı Наиме Султан'ин Ҳаяти (тр). Мармара Университй Институте оф Соcиал Сcиэнcес, 2008. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.