Адинол (юнонча адинос — зич) — албит ва кварситдан иборат турли зичликдаги метасоматик тоғ жинси. Қорамтир майда донали бўлиб таркибида бир оз серицит, хлорит ва калсит бўлади. Адинол натрий элементи иштирокида ёки бу элемент иштирокисиз гилли сланец ёки филлитларнинг метасоматик ўзгариши, ўз таркибидаги материалнинг қайтадан тақсимланиши натижасида турли отқинди (асосли) жинслар контактида ёки регионал метаморфизм оқибатида пайдо бўлади. Адинол Ўзбекистон ғарбидаги метаморфик жинслар орасида кенг тарқалган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил