Adnan
Аднан (арабча: عدنان) Шимолий, Ғарбий, Шарқий ва Марказий Арабистондаги аднаний араблар аждодлари бўлиб, Жанубий Арабистоннинг Қаҳтоний арабларидан фарқли ўлароқ Қаҳтондан келиб чиққан. Аждодлари Иброҳим пайғамбарга бориб тақалади[1].
| Аднан | |
|---|---|
|
Айрим араб қабилалари, жумладан, Аднан авлодлари (Ҳавозин ва Қурайш) яшаган тахминий жойлашув,и | |
| Таваллуди | Милодий 600-йиллардан олдин |
| Турмуш ўртоғи | Маҳдад бинт Лаҳам (Бану Яқшан) |
| Болалари |
Маъад ибн Аднан Акк ибн Аднан |
Келиб чиқиши
Анъанага кўра, Аднан Ғарбий ва Шимолий Арабистонда яшаган исмоилий араблар гуруҳининг отаси ҳисобланади. Иброҳимнинг ўғли Исмоилнинг авлодидан. Шажарашунослар Аднаннинг Арабистон ярим ороли, Шимолий Арабистон ва Ироқнинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб кўплаб исмоилий қабилаларининг отаси эканлигига ишонишади[2][3][4][5].
Аднан учун кўплаб шажаралар тақдим этилган бўлиб, уларда Исмоил ва Аднан ўртасидаги аждодлар сони тўғрисида бир муқобил қарорга келинмаган, лекин Аднан ва Ислом пайғамбари Муҳаммад ўртасидаги аждодларнинг номлари ва сони тўғрисида келишиб олинган[6][7].
Анъаналарнинг кўпчилиги ва мусулмон олимлари Аднанни Исмоилнинг ўғли Кедарнинг авлоди[5][8][9][10][11] деб таъкидлайдилар, бундан мустасно равишда Ибн Ис’ҳоқ Аднан Небаётнинг авлоди деб даъво қилади[12]. Классик мусулмон тарихчиси Табарийнинг фикрига кўра, Ибн Ис’ҳоқнинг фарқли равишда билдирган ушбу фикри Кедар авлодларидан бири ҳам „Небаёт“ номини олганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин[13].
Аксарият мусулмон уламолари Аднандан Исмоилгача бўлган аждодларни тиловат қилишга уринишларни рад этишади ва Ибн Ис’ҳоқ каби бошқа олимларни бу ишда қоралайдилар[2][14][15][16][17]. Аднан ва Исмоил (унинг ўғли) ўртасидаги бирор бир аждод ҳақида қисман далилларнинг ҳам йўқлиги баъзи олимларни бу икки шахс ўртасидаги ҳар қандай шахсий исмни исломдан кейинги апокрифа деб ҳисоблашларига олиб келади[18][19].
Оиласи

Аднан Исмоилнинг (Исломда) ўгай укаси Яқшоннинг авлоди бўлган Маҳдад бинти Лаҳамга уйланган. Унинг Маъд ибн Аднон ва Акк ибн Аднон деган икки ўғли бўлган. Акк Яманда яшаган, чунки Ашарийлардан хотин олиб, улар билан бирга яшаб, уларнинг тилини ўрганган. Ашарийлар Сабў ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтондан бўлган[20].
Исломдан олдинги Арабистон
Аднан исломгача бўлган даврда ёзилган турли шеърларда, исломдан олдинги шоирлар Лубайб Ибн Раби’а ва Аббос ибн Мирдас томонидан тилга олинган[21].
Аднан исломгача бўлган араблар томонидан араб қабилаларининг ота-боболари орасида ҳурматли ота сифатида кўрилган ва улар бу наслдан Аднанийлар орасида озчилик бўлган бошқа Қаҳтоний қабилаларига қарши мақтаниш учун фойдаланганлар[22].
Исломдан олдинги аёл шоир Лайло бинти Лукайз Форс подшоси томонидан асирга олинган ва унга турмушга чиқишга мажбур бўлган, шу сабабали у бошқа араб қабилаларига шеър ёзиб, улардан ёрдам сўраб, ўзи ва унинг қабиладошларининг барчаси Аднанга тегишли эканлигини ва уни қутқариш уларнинг бурчи эканлигини эслатган.
Исломгача бўлган Қуммаъа ибн Илёс каби шоирларнинг шеърлари сингари бошқа шеърларда ҳам араблар Аднан авлоди бўлишни шараф деб билишган ва бундан ғурурлангандек кўринишган[23].
Шимолий араб ёзувларида
Аднан номи кўпинча Самудий ёзувларида учрайди, аммо тафсилотлар жуда кам. Баъзи Набатий ёзувларида Аднан қандайдир аҳамият ёки ҳурматга эга шахс бўлиб кўринади, чунки баъзи набатийлар (Исмоилнинг тўнғич ўғли Набиотнинг авлодлари) унинг шарафига Абд Аднон (қул ёки хизматкор) деб номланган. Бунда Аднаннинг қандайдир ҳурматли ёки сиғиниладиган шахс бўлганлигидан эмас, балки шунчаки бошқа арабларнинг баъзан ўз ўғилларини ота-боболарининг хизматкорлари деб аташганлигини сабабидан шундай муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлиши мумкин[24][25][26].
Ўлими
Навуходоносор ИИ Бобилга қайтганидан кейин Аднан вафот этган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Маъад Месопотамия яқинидаги Кедарийлар қироллиги вайрон бўлганидан кейин Марказий-Ғарбий Ҳижоз ҳудудига кўчиб ўтган ва у ерда қолган кедарий араблар ўз ерларидан кўчирилиб, Фурот дарёсининг қирғоқлари Янги Бобил империяси ҳукмронлиги остидаги ал-Анбар муҳофазотида ва бошқа жойларда яшашга мажбур бўлган[27][28][29][30].
Аднандан Муҳаммадга насл
Ислом анъаналарига кўра, ислом пайғамбари Муҳаммад Аднан наслидан бўлган. Шунингдек, Аднан Муҳаммаднинг келишини башорат қилгани ва ўринбосарларига унга эргашишни буюргани ҳам айтилган[31]. Қуйида Жазирани бошқарган ва Муҳаммаднинг ички аждодлари бўлган бошлиқлар рўйхати келтирилган[32]:
- Аднан
- Маъод
- Низор
- Мудар
- Илёс
- Мудрика
- Хузайма
- Кинана
- Ан-Надр
- Молик
- Фиҳр ибн Молик
- Ғолиб
- Лу’ай
- Каъб
- Мурра ибн Ка'б
- Килаб
- Қусай ибн Килаб
- Абдуманоф ибн Қусай
- Ҳошим ибн Абдулманоф
- Абдулмутталиб
- Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб
- Муҳаммад
Яна қаранг
- Аҳл ул-Байт
- Муҳаммаднинг шажараси
- Шайба ибн Ҳошимнинг шажараси
- Қусай ибн Килабнинг аждодлари
- Бану Ҳошим, Қурайш қабиласидан
- Қурайш қабиласи, Бану Кинана қабиласининг бир қисми
Адабиётлар
Манбалар
- ↑ Чарлес Санфорд Террй. А Шорт Ҳисторй оф Эуропе, Фром тҳе Фалл оф тҳе Роман Эмпире то тҳе Фалл оф тҳе Эастерн Эмпире. Тайлор & Франcис, 1911. ИСБН 978-1112467356. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 ал Мугҳири, Абд ал-Раҳман. Тҳе чосен реcорд оф тҳе Анcестриэс оф Араб трибес Волуме 1 — 58-бет.
- ↑ Ал Аззаwи, Аббас. Cланс оф Ирақ Волуме 1 — 13-бет.
- ↑ Катҳир, Ибн. Ал-Бидая wа'л-Ниҳая (Тҳе Бегиннинг анд тҳе Энд) Волуме 2 — 187-бет.
- ↑ 5,0 5,1 Аҳмад ал-Қалқашанди. Фулфиллинг тҳе неэд оф Кноwинг тҳе оригинс оф Арабс Волуме 1 — 118-бет.
- ↑ Ал-Фусоол Фе Сират Ар-Расул — 87-бет.
- ↑ ал Мугҳири, Абд ал-Раҳман. Тҳе чосен реcорд оф тҳе Анcестриэс оф Араб трибес Волуме 1 — 60-бет.
- ↑ Ибн Wаҳаф Ал-Қаҳтани, Др.Са'ээд. Раҳмат-ул-лил'аламеэн — 14–17-бет.
- ↑ Аҳмад ал-Қалқашанди. Қала'эд Ал-Жоман Волуме 1 — 31-бет.
- ↑ Абу Шаба, Др. Моҳаммад. Ал-Исра'элийят Wа Ал-Маwду'ат Фе Кутуб Ат-Тафсир — 259-бет.
- ↑ Ибн Катҳир. Ал-Бидая wа'л-Ниҳая (Тҳе Бегиннинг анд тҳе Энд) — 203-бет.
- ↑ Сирату Расулиллаҳ, Волуме 1, Паге 1
- ↑ Тареэкҳ Ат-Табари — 517-бет.
- ↑ Уёон Ал-Атҳар Волуме 1 — 33-бет.
- ↑ Ибн Катҳир. Ал-Бидая wа'л-Ниҳая (Тҳе Бегиннинг анд тҳе Энд) Парт 23 — 246-бет.
- ↑ Аҳмад ал-Қалқашанди. Қала'эд Ал-Жуман — 14-бет.
- ↑ Ибн Катҳир. Ас-Сира Ан-Набаwейя Парт 1 — 75-бет.
- ↑ Фирестоне, Реувен. Жоурнейс ин Ҳолй Ландс: Тҳе Эволутион оф тҳе Абраҳам-Ишмаэл Легендс ин Исламиc Эхегесис. Албанй, НЙ. (1990) п. 37
- ↑ Ибраҳим, Айман С. А Cонcисе Гуиде то тҳе Лифе оф Муҳаммад: Ансwеринг Тҳиртй Кей Қуэстионс. Гранд Рапидс, МИ. (2022) п. 28
- ↑ Ибн Ишақ, Муҳаммад. Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд Университй Пресс — 4-бет.
- ↑ Али, Проф. Жаwwад. Тҳе Детаилед Ҳисторй оф Арабс бефоре Ислам Волуме 1 — 393-бет.
- ↑ Али, Проф. Жаwwад. Тҳе Детаилед Ҳисторй оф Арабс бефоре Ислам Волуме 1 — 372-бет.
- ↑ Абу Ал-Ҳасан Ал-Мароуди. А'лам Ан-Нобоуwwаҳ — 215-бет.
- ↑ Миссион дес ПП. Жауссен эт Савигнаc эн Арабиэ "Ҳеджаз" Вол. 38, 1910 — 328-бет.
- ↑ Г. Стрензиак. Диэ Генеалогле дер Нордарабер нач Ибн Ал-Калби Вол. 1, 1953 — 210-бет.
- ↑ Али, Проф. Жаwwад. Тҳе Детаилед Ҳисторй оф Арабс бефоре Ислам Волуме 1 — 380-бет.
- ↑ Али, Проф. Жаwwад. Тҳе Детаилед Ҳисторй оф Арабс бефоре Ислам Волуме 5 — 160–161-бет.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тҳе Ҳисторй оф Натионс анд Кингс Волуме 1 — 327-бет.
- ↑ Абу'л-Фараж ибн ал-Жаwзи. Тҳе Организед Ҳисторй оф Натионс Волуме 1 — 408-бет.
- ↑ Яқут Ал-Ҳамаwи. Тҳе Диcтионарй оф Cоунтриэс Волуме 3 — 377–380-бет.
- ↑ Шаҳин, Бадр. Ал Аббас. Қум, Иран: Ансариян Публиcатионс, 2001. ИСБН 978-1519308115.
- ↑ Ҳугҳес, Тҳомас Патриcк. А Диcтионарй оф Ислам: Беинг а Cйcлопаэдиа оф тҳе Доcтринес, Ритес, Cеремониэс, анд Cустомс, Тогетҳер Wитҳ тҳе Течниcал анд Тҳеологиcал Термс, оф тҳе Муҳаммадан Религион. Неw Делҳи: Асиан Эдуcатионал Сервиcес [Фирст публишед 1885], 1995 — 19-бет. ИСБН 978-81-206-0672-2. Қаралди: 2010-йил 24-июл.