Adneksit
Аднексит (салпингоофарит) – бачадон найлари ва тухумдоннинг яллиғланиши. Касалликни турли патоген микроблар – стафилококк, стрептококк ва бошқа қўзғатади. Микроблар бачадон ортиклари (тухумдон ва бачадон найлари)га аборт, туғруқ, жинсий алоқа вақтида, турли инфексион касалликлар (сил, ангина, ички аъзоларнинг яллиғланиши)да эса бошқа аъзо ва тўқималардан қон ва лимфа томирлари орқали ўтади. Совқотиш, ўта толиқиш, руҳий изтироб, орасталик қоидаларининг бузилиши касалликнинг авж олишига имкон беради. Ўткир ва сурункали аднексит фарқ қилинади. Ўткир аднекситда қориннинг пастки ва қуймич соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Касаллик оғир кечганда беморнинг умумий аҳволи оғирлашади. Сурункали аднексит тез-тез қайталаниб туради. Бачадон найлари яллиғланиши натижасида улар чандиқланиб, тўсилиб қолади, бу эса бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка сабаб бўлади.
| Аднексит | |
|---|---|
|
| |
| Ўткир ва сурункали аднекситнинг микросурати | |
| Мутахассислик | Гинекология |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |