Адно (арабча – энг паст) 1) ХИХ—ХХ аср бошларида Хива хонлигида 5 та нобгача ери бўлган пастки табақадаги деҳқонлар. Хонликда 8404 адно хўжалиги бўлиб, уларга қарашли ерлар 21 минг та нобни ташкил қилган (1873). 2) Мадраса талабаларининг бошланғич ўқув гуруҳи (қаранг Мадраса).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил