Adolf Vagner

Адолф Вагнер (Адолпҳ Wагнер) (1835. 25.3, Эрланген — 1917. 8.11, Берлин) — немис иқтисодчиси, 23 ёшидан Фрейбург, Гамбург, Вена, Берлин университетла-рида молия ва сиёсий иқтисод кафедра профессор Сиёсий иқтисоддаги ижтимо-ий-ҳуқуқий мактаб асосчиларидан бири. В. товар қиймати билан истеъмол қийма-ти уртасидаги зиддиятни рад этади ва „умумий қиймат тушунчаси“ни таклиф қилади. У иқтисодий инқирозларни капитализм табиатидаги зиддиятлар билан эмас, балки техникадаги ўзгаришлар, об-ҳаво таъсирида ҳосилдорлик-нинг пасайиши, мода ва дид ўзгаришларн, шунингдек сиёсий беқарорлик ва бошқа орқали изо\лайди. В. тарихий мактаб ғоялари таъсирида хўжалик ҳаётида ҳуқуқий муносабатлар (мас., хусусий мулк) белгиловчи ўринда туради деб ҳисоблаган ва давлатнинг хўжалик ҳаётига фаол аралашуви тарафдори бўлган. Ишчилар аҳволини яхшилаш бўйича қонунчилик тадбирларини иш-лаб чиқиш мақсадида тузилган „Ижтимоий сиёсий иттифоқ“ нинг асосчиларидан бири (бу тадбирларни у дав-лат социализми деб атаган).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |