Адолф Отто Реинҳолд Wиндаус (талаффузи: Адолф Отто Рейнҳолд Виндаус) (1876.25.12, Берлин — 1959-йил, 6-сентябр, Гёттинген) — немис кимёгари ва биокимёгари. Гёттинген кимё институти директори ва профессор (1915—44). Стероидларнинг тузилиши устида тадқиқотлар ўтказган. Ултрабинафша нурлар таъсирида эргостериндан Д витамин ҳосил бўлишини аниқлаган (1932). В. синтез йўли билан гистамин олган, рахитга қарши моддаларни ўрганган. Нобел мукофоти лауреати (1928)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил