Адонис (Адонис) — айиқтовондошлар оиласига мансуб ўтлар туркуми. 20 га яқин бир йиллик ва кўп йиллик турлари бор. Ўрта Осиё, Сибир ва Европа тоғларида ўсади. Тошкент, Самарқанд, Кашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги яйловларда Адониснинг 4 тури (Адонис парвиfl ора, Адонис туркестаниcа, Адонис леиосепала, Адонис чрйсоcятҳус) учрайди. Айрим турлари (айниқса, Адонис туркестаниcа ва Адонис вемалис)дан юрак касалликларини даволашда ишлатиладиган адонизид олинади. Бу турларнинг пояси тик (20-40 см), тукли бўлиб, гуллаб бўлгандан сўнг туклари тўкилиб кетади. Адонис барглари қирқма, пацимон, мураккаб, поясининг юқори қисмида бандсиз, қуйи қисмида бандли. Гуллари йирик, актиноморф (тўғри), ҳар бир пояча учида биттадан гул бўлади: гулкосачаси 5 та кўк косачабаргдан, гултожи 5-20 та сариқ гулбарглардан иборат. Чангчи ва уруғчилари кўп. Гул ўрни конуссимон. А. апрел- май ойида гуллайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил