Adrenalin
Qiyofa
Адреналин (лотинча: ад — ёнида ва реналис — буйракка оид), эпинефрин, супраренин ва унга яқин турадиган бирикма норадреналин — вояга етган сут эмизувчи ҳайвонлар буйрак усти бези мағиз қаватининг асосий гормони пирокатехин ҳосиласи. Унинг биринчи шакли физиологик фаол, углеводлар алмашинувига ва қон айланиши системасига таъсир қилади. Томирларни торайтириб, қон босимини оширади, юрак мускулларини қўзғатади ва тож томирларда қон айланишини яхшилайди. Адреналин жигар ва мускуллардаги гликогеннинг парчаланишини кучайтириб, қонда глюкозани кўпайтиради. Шок, коллапс, бронхиол астма ва бошқа касалликларни даволашда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |