Adres
Адрес (франс. адресе – юбормоқ) – 1) бирор муассаса жойлашган ёки шахс яшайдиган жойнинг батафсил номи; манзил; 2) ёзма табрикнома, ёднома; асосан таваллуд куни муносабати билан топ ширилади; 3) кибернетикада электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) да ахборатларнинг жойлашган ўрнини аниқловчи код. Ҳақиқий, нисбий, тимсолий адреслар бор. Ҳақиқий адрес – ахборотлар сақланадиган ячейка (блок, қурилма)лар рақамига мос келадиган аниқ кодлар. Нисбий адрес алоҳида танланган ячейкалардан ҳисобланадиган хотира ячейкалари рақами. Тимсолий адрес дастурлашда қулайлик учун қўлланиладигаи А.нинг шартли белгиланиши. Машинада адрес дешифратор билан ўзгартирилади. Одатда, хотира курилмасининг ҳар бир ячейкасига тенг разрядли ахборот қабул қилинади. Ячейкалар кетма-кет рақамланган бўлиб, уларнинг ҳар бири доимий адрес рақамга эга. Командаларда адрес иккилик сон билан ифодаланиб, хотира курилмасининг тегишли ячейка рақамига тенг бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |