Адриан Пол Ҳит (инглизча: Адриан Паул Ҳеатҳ) 1961-йил 11-январда Буюк Британияда туғилган. Адриан Пол Ҳит инглиз футболчиси бўлиб, майдонда ярим ҳимоячи вазифасини бажарган ва футбол мураббийи сифатида фаолият юритган. 2017-йилдан бери у МЛСнинг „Миннесота Унитед“ клуби бош мураббийи.

Адриан Ҳеатҳ Futbol
Умумий маълумотлари
Исм шарифи Адриан Паул Ҳеатҳ
Туғилган 11-январ 1961-йил(61 ёш)
Нюкасл-андер-Лайм, Стаффордшир, Англия, Великобритания
Фуқаролиги Flag Anglii Англия
Flag SShA АҚШ
Бўйи 168 cм
Позиция ярим ҳимоячи
Ҳозирги жамоаси
Клуб Flag SShA Миннесота Унитед
Вазифаси Бош мураббий
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

„Сток Cитй“ академияси битирувчиси Адриан Ҳит 1979/80-йилги мавсумда асосий жамоада ўйнай бошлаган. Бўйи пастлиги учун „Инчи“ лақабини олган у мавсум охирида иккита муҳим гол урди ва бу жамоага элит дивизионда қолишга ёрдам берди. 1980/81-йилги мавсумда у 41 ўйинда 7 та гол урган бўлса, 1981/82-йилги мавсумда 20 та ўйинда 5 та гол урган[1].

Ҳит 1988/89-йилги мавсумни Испанияда ўтказган ва „Эспанёл“да ўйнаган.

Чет элда бир йил ўтгач, Ҳит Англияга қайтиб, 1989/90-йилги мавсумнинг биринчи ярмини „Астон Вилла“да ўтказди.

Ҳит 1992-1995-йилларда „Бёрнли“да ўйнаган. 1994-йилда у „Мароонс“га плей-офф орқали биринчи дивизионга чиқишга ёрдам берган.

1995/96-йилги мавсум ўрталарида Ҳит қисқа муддат „Шеффилд Унитед“да бўлди.

„Шеффилд“даги қисқа муддатли машғулотдан сўнг Ҳит „Бёрнли“га футболчи-менежер сифатида қайтди ва 1996/97-йилги мавсум охирида фаолиятини якунлади.

Халқаро фаолияти

1982-йилда Англия ёшлар жамоаси таркибида Ҳит 21 ёшгача бўлганлар тоифасида Европа чемпиони бўлди. У Англия ёшлар терма жамоаси сафида жами 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган[2].

Англиянинг иккинчи жамоасида битта ўйинда бўлган — Малта терма жамоаси билан 1987-йил 14-октабрда ўтказилган ўртоқлик ўйинида иштирок этган[3].

Мураббийлик фаолияти

1995/96-йилги мавсумда „Ҳит“ футболчиси бўлганида, у „Шеффилд Унитед“ бош мураббийи Ховард Кендаллнинг ёрдамчиси бўлган[4].

1998-йилда Ҳит „Сандерленд“ жамоаси захираларини бошқарган.

2016-йил ноябр ойи охирида Ҳит МЛСнинг „Миннесота Унитед“ янги клуби бош мураббийи этиб тайинланди, у 2017-йилги мавсумдан лигада ўйнай бошлади[5]. Клуб МЛСда жуда заиф старт олди, дастлабки тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди ва битта дуранг ўйнади, шу билан бирга ўз дарвозасидан 18 та гол ўтказиб юборди[6]. Клуб 1-апрел куни „Реал Солт Лейк“ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, илк ғалабасини қўлга киритди[7].

Мураббий сифатида

Жамоа Ишнинг бошланиши Ишнинг охири Натижалар
Ў Ғ Д М %
Бернли 1996-йил 7-март 1997-йил 27-июн 71 26 18 27 36.62
Шеффилд Унитед 1999-йил 15-июн 1999-йил 23-ноябр 23 7 5 11 30.43
Ковентри Cитй 2005-йил 6-январ 2005-йил 22-январ 3 1 0 2 33.33
Ковентри Cитй 2007-йил 18-январ 2007-йил 18-феврал 5 1 1 3 20.00
AQSH bayrogʻi Остин Азтекс 2008-йил 1-июл 2010-йил 24-октябр 68 24 15 29 35.29
AQSH bayrogʻi Орландо Cитй (УСЛ Про) 2010-йил 25-октябр 2014-йил 31-декабр 122 82 23 17 67.21
AQSH bayrogʻiОрландо Cитй (МЛС) 2015-йил 1-январ 2016-йил 6-июл 78 26 21 31 33.33
AQSH bayrogʻiМиннесота Унитед 2016-йил 29-ноябр 9 2 2 5 22.22
Жами 379 169 85 125 44.59

Манбалар

  1. ↑ Симон Лоwе. Стоке Cитй: 101 Голден Греац, Десерт Исланд фоотбалл ҳисториэс. Десерт Исланд Боокс, 2001. ИСБН 9781874287469. 
  2. ↑ „Энгланд - У-21 Интернатионал Ресулц 1976-1985 - Детаилс“ (эн). Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2017-йил 4-май.
  3. ↑ „Энгланд - Интернатионал Ресулц Б-Теам - Детаилс“ (эн). Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2017-йил 4-май.
  4. ↑ Денис Cлареброугҳ анд Андреw Киркҳам. Шеффиэлд Унитед Фоотбалл Cлуб - Wҳо'с Wҳо. Ҳалламшире Пресс, 2008 — 22-бет. ИСБН 9781874718697. 
  5. ↑ „Миннесота Унитед намес Адриан Ҳеатҳ ҳеад cоач аҳеад оф фирст МЛС сеасон“ (эн). ЭСПН ФC (2016-йил 29-ноябр). Қаралди: 2017-йил 4-май.
  6. ↑ Cаитлин Муррай. „Миннесота Унитед’с дефенсе ис сеттинг соме астонишинг анд унwантед МЛС реcордс“ (эн). ФОХ Спорц (2017-йил 26-март). Қаралди: 2017-йил 4-май.
  7. ↑ Cаитлин Муррай. „Миннесота Унитед финаллй wон тҳеир фирст матч wитҳ оф мих оф гоод аттаcкинг анд а Ниcк Римандо эррор“ (эн). ФОХ Спорц (2017-йил 2-апрел). Қаралди: 2017-йил 4-май.