Адсорбентлар (лот. ад — ёнида ва сорбенс — ютувчи) — табиатда учрайдиган ва сунъий йўл билан тайёрланадиган, дисперелик даражаси юқори бўлган (қаранг Дисперс системалар) жуда катта ташқи (ғоваксиз) ёки ички (ғовакдор) сиртли жисмлар. Суюқ ёки газ ҳолидаги моддалар адсорбсияси худди шу адсорбентлар сиртида содир бўлади. Табиий адсорбентга опока (говақтош), гилмоя ва бошқа киради. Сунъий адсорбент углеводородларни термик парчалаш ёки тутатиш (курум олиш), ўта қиздирилган сув буғи билан кремний органик моддаларни гидролизлаш (аэросиллар), дағал дисперс системаларни кимёвий жиҳатдан фаоллаш ёки модификациялаш (фаол кумир, фаоллантирилган гил) ва бошқа йўллар билан олинади. Адсорбентнинг адсорбсион хусусияти қаттиқ жисмнинг табиатига, сирт тузилишига, катталигига, ғовакларининг тузилишига боғлиқ. Улар, асосан, ғоваксиз, йирик ғовакли, майда говакли ва аралаш ғовакли турларга бўлинади. Адсорбент противо газларда ишлатилади, газ ва суюкликларни тозалаш ва қуритишда, полимерларнинг тўлдиргичлари сифатида ва бошқа мақсадларда кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил