Aero Designs Pulsar
Аэро Десигнс Пулсар — икки ўриндиқли ўта енгил самолёт ҳисобланиб, унинг Пулсар, Пулсар ХП, Пулсар Сериэс ИИ, Пулсар ИИИ, Пулсар СП100 ва Супер Пулсар каби моделлари ҳам мавжуд.
Дизайн ва ишлаб чиқиш
Самолёт АҚШда Марк Браун томонидан ишлаб чиқилган ва дастлаб Техаснинг Сан Антонио шаҳридаги „Аэро Десигнс“ компанияси томонидан яратилган. Биринчи марта 1985-йилда тақдим этилган самолёт кейинчалик Айдаҳо штатининг Нампа шаҳрида „Скйстар Аирcрафт“ томонидан, кейинроқ Калифорниянинг „Эл Монте“ шаҳрида „Пулсар Аирcрафт“ томонидан яратилган. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи янги ва такомиллаштирилган моделларни оммага намойиш этишган[1].
„Аэро Десигнс Пулсар“ „Стар-Лите“ самолётининг илғор версияси ҳисобланади. Структуравий тарзда, бу битта двигателли, тортувчи перванели, икки ўриндиқли паст қанотли ҳаво лайнери деб қаралади. Самолёт шассилари тортилмайдиган уч ғилдиракли ҳисобланади. Шунингдек, унинг қуйруқ ғилдираги бўлган версияси ҳам ишлаб чиқарилган. Самолёт композит материаллардан тайёрланган.
Тактик ва техник хусусиятлари
Техник хусусиятлари
- Экипаж: 1 киши
- Йўловчилар сиғими: 1 киши.
- Узунлиги: 6,09 м
- Қанотлари кенглиги: 7,6 м
- Баландлиги: 1,8 м
- Қанот майдони: 7,4 м²
- Қувват қурилмаси: 1 × Ротах 582, Ротах 912УЛ, Ротах 912УЛС, Ротах 914 турбо, учиш БМW Р1100С
- Двигател қуввати: 1 × 65-115 от кучи
Учиш хусусиятлари
- Максимал тезлик: 306 км/соат
- Круиз тезлиги: 290 км/соат
- Тўхташ тезлиги: 79 км/соат
- Амалий шифт: 5200 м
- Кўтарилиш тезлиги: 8,6 м/с
- Қанот юки: 73 кг/м²
Моделлар
Барча „Аэро Десигнс Пулсар“ моделлари қанотлари кенглиги 7,6 метр, қанотлари 7,4 квадрат метр ва НАСА МС(1)-0313 қанот пардаси мавжуд. Двигателнинг рухсат этилган қуввати 64 дан 115 от кучигача ўзгаради ёки 48-86 кВт бўлиши ҳам мумкин[2].
Пулсар
У биринчи марта 1985-йилда „Аэро Десигнс“ томонидан намойиш қилинган. „Пулсар“ моделига стандарт сифатида 64 от кучига эга икки зарбали „Ротах 532“ двигателлари ўрнатилган. „Ротах 582“ (48 кВт) 65 от кучига эга бўлган[3].
Пулсар ХП

„Пулсар ХП“ — бу „Пулсар ХП912“ деб ҳам аталадиган максимал учиш оғирлигига эга янгиланган модификация ҳисобланади. 1992-йилда „Аэро Десигнс“ томонидан жамоатчиликка тақдим этилган. „Пулсар ХП“ самолётига 80 от кучи яъни 60 кВт қувватли „Ротах 912 УЛ“ тўрт тактли двигателлари қўлланган. 100 от кучи „Ротах 912УЛС“ (75 кВт), 115 от кучига эга „Ротах 914 турбо“ (86 кВт) шу билан бир қаторда 98 от кучига эга „БМW Р1100С“ (76 кВт) двигателлари мавжуд модификациялари ҳам мавжуд[4][5].
Пулсар ИИ
„СкйСтар Аирcрафт“ томонидан ишлаб чиқарилган „Пулсар ХП“нинг яхшиланган версияси „Пулсар ИИ“ ҳисобланади. „Пулсар ХП“ сингари ушбу самолёт ҳам 100 от кучига эга „Ротах 912УЛС“ тўрт тактли двигателлар билан жиҳозланган. „Пулсар ИИ“нинг (75 кВт) ва 115 от кучига эга „Ротах 914 турбо“ (86 кВт) двигател ўрнатилган моделлари ҳам мавжуд.
Пулсар ИИИ
„Пулсар ИИИ“ 1989-йилдан бери „Пулсар Аирcрафт“ томонидан ишлаб чиқарилади. 2005-йилга келиб 500 дан ортиқ самолёт яратилган. 400 дан бошланадиган серия рақамлари ЖАР-ВЛА ва ЭАСА томонидан тасдиқланган вариантлар учун ажратилган. Стандарт 80 от кучига эга „Ротах 912УЛ“ (60 кВт) тўрт тактли двигател билан яхшиланган модел ҳисобланади. 85 от кучига эга „Жабиру 2200“ (63 кВт) ёки 98 от кучига эга „БМW Р1100С“ (76 кВт) двигател модификацияси қўлланган. У уч ғилдиракли қўниш мосламаси ёки қуйруқ ғилдираги билан ҳам ишлаб чиқилган[6].
Пулсар СП100
„Супер Пулсар“ 2001-йилда „Пулсар“ самолёт ишлаб чиқариш компанияси томонидан тақдим этилган. У ҲП 80 қувватга эга тўрт тактли „Ротах 912УЛ“ двигателлари (60 кВт) ёки 120 от кучига эга „Жабиру 3300“ двигателига эга бўлган (89 кВт). „Cонтинентал“ ва „Лйcоминг“ двигателлари ҳам ушбу самолётда ишлатилган[7].
Манбалар
- ↑ „ҳттп://wеб.аэромеч.усйд.эду.ау/АЭРО3460/Аддитионал%20Доcуменц/202%20АЭРО%20ДЕСИГН%20ПУЛСАР%20АНД%20ПУЛСАР%20ХП%282%29.пдф“.
- ↑ „ҳттп://www.пилотфриэнд.cом/эхпериментал/аcфт5/33.ҳтм“.
- ↑ „ҳттп://www.флйротах.cом/энгинесИмпрессум/продуcт-рангеИмпрессум/cарбуретедИмпрессум/582-65ҳпИмпрессум/десcриптион.аспх“.
- ↑ „ҳттп://аэрофилес.cом/_аб.ҳтмл“.
- ↑ „ҳттп://www.флйротах.cом/энгинесИмпрессум/продуcт-рангеИмпрессум/cарбуретедИмпрессум/912-80ҳпИмпрессум/десcриптион.аспх“.
- ↑ „ҳттп://www.пилотфриэнд.cом/эхпериментал/аcфт5/33.ҳтм“.
- ↑ „ҳттп://аэрофилес.cом/_пл.ҳтмл“.