Aerodrom
Аэродром (аэро… ва юнонча дромос — югуриш жойи) — учоқларнинг учиши ва қўниши учун мўлжалланган, уларни жойлаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатишни таъминлайдиган иншоотлар ва жиҳозлар мажмуидир. Фуқаро ва ҳарбий, доимий ва муваққат аэродромлар бўлади. Учоқларнинг турлари, ҳудудларнинг катта-кичиклиги, аэродром тўшамасининг кўтариш имкони ва бошқа белгиларга қараб синфларга бўлинади. Вазифасига қараб аэродромнинг транспорт, завод, ўқув-машқ, клуб-спорт ва бошқа хиллари бор. Транспорт аэродроми аэропорт сингари жиҳозланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |