Аэрогелиотерапия — ҳаво ва қуёш ваннасидан даво мақсадида фойдаланиш. Бу муолажа баданнинг очиқ жойларига соф ҳаво ва қуёшнинг даволи таъсирини кўрсатишдан иборат. Аэрогелиотерапияда тери орқали нафас олиш ва теридаги ресепторлар фаолияти кучаяди, моддалар алмашинуви яхшиланади, организмнинг ҳимоя кучлари ортади (қаранг Ҳаво ва қуёш ванналари).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил